Соғломлаштириш дастури амалда

Мурувват йўналишида хайрия тадбирларини амалга ошириш, ўз Низоми ҳамда Давлат Дастурларининг ижросини таъминлаш    мақсадида “Sog`lom avlod uchun” Фонди ҳамда “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти томонидан Республикамиздаги            тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Мазкур хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, фонд ҳамкор халқаро ташкилотлар билан бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

   Ўзбекистон Республикаси Бош Вазир ўринбосари Т.К.Нарбаева томонидан тасдиқланган 2018 йил 22 октябр куни №10/103-370-сонли    Корея Республикасининг “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти делегациясининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши     Дастури”га кўра жорий йилнинг 28 октябрь – 4 ноябрь кунлари Корея Республикасининг “Siloam Center for the Blind” халқаро ташкилоти шифокорлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси офталмология шифохонасида беморларда ретинопатия борасида умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва жарроҳлик амалиётлари ўтказишмоқда.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари