“Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч”

Маълумки, “Sog`lom avlod uchun” фонди мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида давлат муассасалари ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор салмоқли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сонли Қарори билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 апрелдаги 9 май “Хотира ва қадрлаш куни”га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора тадбирлари” тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан хайрия тадбирлари амалга оширилиб, Республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйлари, махсус-мактаб интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Жумладан, Фонд ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан 2019 йил январ-май ойларида Республика бўйича жами 25 маротаба “Мурувват”, “Саҳоват” уйларига ташриф буюрилди. Ташриф давомида турли маданий-маърифий йўналишларда кўнгилочар тадбирлар ташкил этилиб, тадбирлар доирасида мурувват ёрдамлари ҳисобидан бепул дори-дармон, санитария-гигиена воситалар, кийим-кечак, оёқ кийим ва озиқ-овқатлардан иборат инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатилди.

9 май “Хотира ва қадрлаш куни” арафасида “Sog`lom avlod uchun” фонди томонидан ҳам алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, мазкур дастурга мувофиқ хайрия йўналишида фонд ва унинг барча ҳудудий филиаллари орқали жойларда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 7 май  куни соат 11:00 да Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Ариран” қариялар уйида Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия қошидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат акдемик лицейининг дамли чолғулар оркестри билан ҳамкорликда нуроний отахону-онахонлар учун “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” номли маъданий-маърифий тадбир ташкиллаштириш режалаштирилган. Ушбу тадбирда “Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фондининг вакиллари иштирок этишди.

Javob berish