“Фарзандларимиз биздан кўра бахтли яшасин”

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июль кунидаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан мамлакатимизда катта ободончилик, тайёргарлик тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан 1993 йилда ташкил этилган “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди ходимлари мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, соғлом фарзандни дунёга келиб, камол топиши, уларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа бир қатор тадбирларда давлат органлари билан ҳамкорликда, елкама-елка хизмат қилишди.

Ушбу тадбирларда фаол иштироки учун бир қатор фуқаролар 4 март 1993 йилда таъсис этилган “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланишди.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 25 февралдаги №133-Фармойишига биноан 2019 йил 26-29 август кунлари Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг хотирлаш хафталини ўтказиш мақсадида Фонд томонидан 2019 йил 5 сентябрь соат 9.00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг “Фарзандларимиз биздан кўра бахтли яшасин” мавзусидаги конференция ўтказилди.

            Конференциянинг очилиш маросими олдидан Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида жойлашган хайкал пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу конференцияда Республика миқиёсида бўлиб вазирликлар, фахрийлар ҳамда “Соғлом авлод учун” ордени 1 ва 2 даражали сохиб ва соҳибалари иштирок этдилар. Тадбирни очилиш қисмида “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди  президенти Каримова Татьяна Акбаровна сўзга чиқиб барча иштирокчиларни Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик байрами 28 йиллиги билан қутладилар.

Тадбир давомида фахрийлар ва иштирокчиларга Ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди ҳамда Россия Федерациясининг “LUKOIL Overseas Uzbekistan Ltd” компанияси томонидан Бухоро вилояти тиббий ижтимоий ёрдам бригадаси фоалияти учун ажратилган тиббиёт ускуналар билан жиҳозланган «HYUNDAI H1 AMBULANCE» автомашина тақдимоти бўлиб ўтди. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Президенти Каримова Татьяна Акбаровна “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперетинг Компани” бош директори Гуржий Степан Леонидовични ташаккурнома билан тақдирладилар.

Конференция якунида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Каримов Ислом Абдуганиевич хотираси номли кўргазма бўлиб ўтди.

“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди тадбир ёритилишида амалий ёрдамини аямаган оммавий ахборот воситалари вакилларига ўзининг самимий миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish