Соғломлаштириш дастури амалда

“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ногирон болаларни соғломлаштириш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги бўйича бир қатор лойиҳаларини амалга оширмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сонли “Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, юртимиздаги бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида соғломлаштирилмоқда. Кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан кўмак бериш борасида муҳим ишларда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотларининг ҳам алохида ўрни бор. Шу мақсадда, фонд томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастури ишлаб чиқилган.

Шундай лойиҳаларидан бири халқаро ҳамкорлик доирасида юртимиздаги бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида соғломлаштиришдир.

2002 йилда “Sog`lom avlod uchun” фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар. 2002-2019 йиллар давомида 387 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.

Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2003 – 2019 йиллар давомида республика бўйича жами 6197 нафар ногирон болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. 2019 йилда эса 243 нафар ногирон болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Шулар жумласидан 127 нафар туғма лаб танглай нуқсони бор болалар, “Чиройли оёқчалар” лойиҳаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган болаларни операция қилиш мақсадида 2019 йил давомида 89 нафар бемор болалар жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Шу билан бир қаторда жами 31 нафар терининг куйиш асоратлари бўлган бемор болалар пластик жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, соғломлаштирилди.

Хозирги кунга келиб кўшимча грант асосида юрак туғма нуқсон бўйича жарроҳлик амалиётлари давом эттирилмоқда.

2020 йил 12 февраль куни соат 12:00 да Тошкент Халқаро Аэропорти (VIP залга 11:00дан 12:30гача ОАВ ходимлари киришларига рухсат этилади)да 8 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун фонднинг вакили ҳамроҳлигида Германияга жўнаб кетишди.

Шунингдек 16 февраль куни соат 06:30да 9 нафар бемор болалар Германия Республикасида соғломлаштирилган болалар юртимизга қайтиб келишди.

“Sog`lom avlod uchun” фонди ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

Javob berish