«Соғлом авлод оромгоҳи – 2022»

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди 2004 йилдан  Фонд тасарруфидаги “Тиббий ижтимоий Марказ” ҳудудида езги болалар оромгоҳи ташкиллаштириб келмоқда. Шу давр мобайнида 2 400 дан ортик болажонлар дам олиб, согломлаштирилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш ва мактаб ўқувчиларини ёзги таътил кунларида янада мароқли дам олишларини таъминлаш мақсадида бу йил ҳам “Соғлом авлод учун” ҳайрия фонди томонидан “Тиббий ижтимоий Марказ” ҳудудида кам таъминланган оилалар фарзандларини бепул езги согломлаштириш оромгохи ташкиллаштириш, жумладан  болажонларни тўлик ва қизиқарли дам олишлари учун “Соғлом авлод учун” фонди томонидан “Баркамол авлод” марказлари ҳамкорлигида бир қатор маданий, маърифий, спорт тадбирлари ва турли тўгарак машғулотлари олиб борилади. Барча дам олувчи болалар даволаниш курсларини оладилар (ЛФК машғулотлари, уч маҳал иссик овқат ва шахсий гигиена бўйича тушунтириш ишлари). 

Шу сабабдан жорий йилнинг 7 июль куни “Тиббий ижтимоий Марказ” ҳудудида кам таъминланган оилалар фарзандларини бепул езги согломлаштириш оромгохининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари