Жамғарманинг Андижон вилояти минтақавий филиалининг ярим йиллик хисоботи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия фаолиятини такомиллаштириш ҳақида” ги 360-сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Андижон вилояти минтақавий филиали томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумот

Жамғарманинг Андижон вилояти минтақавий филиали томонидан жорий йилнинг 19 март куни Андижон шаҳридаги 24-сонли ўрта таълим мактабида “Миллий халқ ўйинлари” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди. Мазкур мусобақада иштирок этган иштирокчилар жамғарма филиали томонидан  совғалар билан тақдирландилар.

Жамғарманинг Андижон вилояти минтақавий филиали томонидан Хўжабод туманидаги 17-сонли эшитиш қобилияти паст бўлган болалар мактаб интернатида жорий йилнинг 5 февраль куни Алишер Навоий бобомизнинг таваллуд куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда ғазаллар ва рубоийлардан парчалар ўқиди. Тадбирда иштирок этган болалар хомий ташкилотлар томонидан  совғалар билан тақдирландилар.

Javob berish