Жамғарманинг Самарқанд вилояти минтақавий филиалининг ярим йиллик хисоботи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия фаолиятини такомиллаштириш ҳақида” ги 360-сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумот

Жамғарманинг Самарқанд вилояти минтақавий филиали томонидан жорий йилнинг 3 март куни Самарқанд шаҳар 43-сонли мактабгача таълим муассасида “Онасан мехрибонсан” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Ушбу байрам тадбирида иштирок этганларга жамғарма филиали томонидан сан-гигиеник воситалари тарқатилди. 3 март куни Самарқанд шаҳар Хуқуқшунослик коллежида “Мураббий онахонларга таъзим” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда онахонлар учун концерт дастури тақдим этилиб, жамғарма филиали томонидан 20,0 минг сўм миқдоридаги совғалар улашилди.    30-май куни “Фарзандларимиз доимо азиз” мавзусида уйда ўқитиладиган 15 нафар болалар холидан хабар олиниб, уларга жамғарма томонидан 105,0 минг сўмлик эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, 30 май куни “Мехрибонлик уйи” тарбияланувчилари ва кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари ўртасида “Бола кулгуси тинчлик гаровидир” шиори остида расм чизиш, рақс ва ашула кўрик танлови бўлиб ўтди. Мазкур танлов ғолибларига жамғарма томонидан 200,0 минг сўмлик эсдалик совғалари топширилди. Шунигдек, 30 май куни “Савоб ишни ҳар ким хар куни қилиши керак ” шиори остида тўшакда ётган ногирон болалар холидан хабар олиниб, уларнинг 10 нафарига жамғарманинг 100,0 минг сўмлик эсдалик совғалари топширилди.

 

Javob berish