2011 йил 17 – 23 сентябр кунлари Тошкент – Тўрткўл – Мискент – Тошкент йўналишида “Саломатлик” поезди томонидан ўтказилган тиббий-ижтимоий патронаж хулосалари

Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан соғлом ва интеллектуал шахс этиб тарбиялаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини тиббий хизмат билан қамраб олиш мақсадида  “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ва “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йилнинг 1 июлдаги ПҚ-1144-сонли «2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида»ги Қарорида тутилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг узоқ ва бориш қийин бўлган ҳудудларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларга инсонпарварлик ёрдамларини етказиб бериш, ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолини малакали тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида 2011 йилнинг 17 сентябрдан 23 сентябрига қадар Тошкент – Тўрткўл – Мискент – Тошкент йўналишида “Саломатлик” поезди ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний туманларида истиқомат қилувчи аҳолини чуқур тиббий  кўрикдан ўтказиш билан бир қаторда, Ходжейли, Нукус, Амударё туманларидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган оилаларга манзилли мурувват ёрдамлари  кўрсатилди.

Тиббий кўрикда “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акционерлик компаниясининг “Саломатлик тиббий-санитария ёрдам поезди” малакали мутахассислари ҳамда жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг тиббий ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари ҳамкорликда амалга оширилди.

“Саломатлик” поезди мутахассислари фаолияти даврида ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган 1602 нафар аҳоли чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди. Шифокорлар  қабулида бўлган аҳолига (терапевт –1167 та, педиатр – 435 та, лор – 244 та, окулист – 301 та, хирург – 141 та, невропатолог – 313 та, гинеколог – 600 та, стоматолог – 249 та) жами 3450 та керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Жумладан, тиббий кўрикдан 600 (37,4%) нафар аёллар ўтган бўлса, уларнинг 537 нафарини (33,5 %) туғиш ёшидаги аёллар ташкил этди. 423 нафар (26,4%)  болалар  ва 579 нафар (36,1% ) эркаклар ҳам тиббий кўрикдан ўтган. Уларнинг 297 нафарини нафақадаги қариялар, 42 нафарини эса ногиронлар ташкил этди.

Маълумки, чекка, экологик шароити ноқулай бўлган ҳудудларда яшовчи аҳолига малакали мутахассислар  томонидан тиббий ёрдам кўрсатишда замонавий тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида  текширувларини ўтказиш катта аҳамият касб этади. Шу боис тиббий кўрик давомида аниқ лаборатор таҳлилларга ва замонавий текшириш усулларига таянган ҳолда ташҳислар қўйилди. Жумладан, 374 нафар аҳоли ЭКГ текшируви билан қамраб олинди. 836 нафар аҳолига  ультратовуш текшируви, 534 нафар аҳолига флюрография текширувлари ва 438 нафар аҳолига (1264 та) лаборатор текширувлар (қон ва сийдикнинг умумий таҳлили, суртмаларнинг таҳлили, эритроцит, лейкоцит ва СОЭ текширувлари ва қондаги гемоглобин миқдорини аниқлаш) ўтказилди.

Ўтказилган тиббий кўрик давомида аҳоли орасида турли касалликлар (юрак-қон-томир тизими, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, асаб ва эндокрин, таянч-ҳаракат тизими хасталиклари, шу билан бир қаторда стоматологик касалликлар) аниқланди.

Тибий кўрик натижасида катта ёшдаги аҳоли орасида юрак қон-томир тизими касалликлари, камқонлик ва ошқозон ичак тизими  касалликлари кузатилди.

Тиббий кўрикдан ўтказилган болалар орасида камқонлик, нафас олиш тизими касалликлари ва  ичакнинг гижжа касалликлари аниқланди. Касаллик аниқланган  болаларга  амбулатор ва 11 нафарига эса Тошкент темир йўл касалхонасига стационар даволаниш учун йўлланма берилди. Беморлар диспансер назоратига олиниб, уларни соғломлаштириш бўйича тавсиялар берилди. Тиббий кўрикдан ўтган 1602 нафар аҳоли орасидан аниқланган беморларга шу жойнинг ўзида дори – дармонлар билан инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.

Шунингдек, 18 нафар туғиш ёшидаги аёлларга турли контрацептив воситаларидан фойдаланиш бўйича маслаҳат берилди.

Ўтказилган тиббий кўрик натижалари, жумладан, лаборатория  таҳлили, УТТ ва ЭКГ текшируви хулосалари ҳамда тиббий кўрик хулосалари билан бирга амбулатория, шифохона шароитида соғломлаштирилиши лозим бўлган муҳтож аҳолининг рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикасидаги филиалига топширилди. Ўзбекистон  Республикаси Президентининг ПҚ-892 ва ПҚ-1144-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, репродуктив саломатликни шакллантириш, “Она ва бола” скрининги текширувларининг моҳиятини тушинтириш бўйича шифокорлар томонидан индивидуал суҳбатлар, жамғарма мутахассислари томонидан 6 та давра суҳбатлари ўтказилди.

Тадбирларда, “Соғлом авлод учун” жамғармаси фаолияти, оилада тиббий маданиятни шакллантириш, “Соғлом она – соғлом бола”, ёшларни ҳам маънан, ҳам жисмонан соғломлаштириш ва бошқа қатор мавзуларда аҳоли орасида, ўқув муассасаларида, “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Қорақалпоғистон республикасидаги филиали Қорақалпоғистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, туманлардаги “Маҳалла” жамғармаси вакиллари иштирокида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Жумладан, тиббий кўрик билан бир қаторда “Саломатлик” поездининг фаолияти давомида ҳар бир бекатда аҳоли ўртасида ижтимоий йўналишда ҳам тадбирлар ўтказилди.

18 сентябр куни Тўрткўл туманида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиши билан бир қаторда 90 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга озиқ-овқатлардан иборат пакетлар ва 5 нафар ногиронларга ногиронлик аравачаларидан иборат инсонпарварлик ёрдамлари  манзилли етказиб берилди.  Тўрткўл туман тиббиёт бирлашмасига дори-дармон, тиббий инвентар, санитария-гигиена воситалари, Тўрткўл туман психоневрология  диспансери ва сил касаллликлари  шифохоналарига дори-дармон, сантария – гигиена воситалари озиқ-овқат маҳсулотлари (темир моддаси ва витаминлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари) инсонпарварлик ёрдами сифатида берилди.

18 сентябр куни Беруний туманидаги 80 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга озиқ-овқатлардан иборат пакетлар, 5 нафар ногиронларга ногиронлик аравачаларидан иборат инсонпарварлик ёрдамлари манзилли кўрсатилди.

Беруний туман тиббиёт бирлашмасига дори-дармонлар,   санитария гигиена воситалари ва махсус сил касалликлари мактабгача таълим муассасига витаминларга бой, қуритилган сабзавот шўрвасидан иборат озиқ-овқат маҳсулотлари  топширилди.

19 сентябр куни Элликқалъа туманидаги 80 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга озиқ-овқат пакетлари, 5 нафар ногиронларга ногиронлик аравачаларидан иборат инсонпарварлик ёрдамлари манзилли кўрсатилди.

19 сентябр куни Хўжайли туманидаги 90 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга озиқ-овқатлардан иборат пакетлар, 5 нафар ногиронларга ногиронлик аравачаларидан иборат инсонпарварлик ёрдамлари манзилли етказиб берилди.

Хўжайли туман тиббиёт бирлашмасига дори-дармон, санитария-гигиена воситалари шунингдек, туманидаги 1 – сонли “Меҳрибонлик уйи”га ва 3 – сонли махсус болалар мактаб интернатига витаминларга бой, қуритилган сабзавот шўрвасидан иборат озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

20 сентябр куни Нукус туманидаги 80 та кам таъминланган,  боқувчисини йўқотган оилаларга озиқ-овқатлардан иборат пакетлар, 5 нафар ногиронларга ногиронлик аравачалари етказиб берилди. Шунингдек, Нукус туман сил касалликларга мослашган махсус мактабгача таълим муассасасига ва махсус мактаб интернатига витаминларга бой, қуритилган сабзавот шўрвасидан иборат озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Нукус туман тиббиёт бирлашмасига дори-дармон,  санитария- гигиена воситалари топширилди.

21 сентябр куни Амударё туманида 80 та кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат пакетлари, 5 нафар ногиронларга ногиронлик аравачаларидан иборат инсонпарварлик ёрдами  манзилли кўрсатилди.

Нукус юридик коллежининг пахтакор ҳашарчи талабаларига дори-дармон, санитария-гигиена воситалари  ва витаминларга бой, қуритилган сабзавот шўрваси топширилди.

22 сентябр куни Мискин станциясида жойлашган аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиши билан бир қаторда уларга дори-дармон, санитария – гигиена воситалари, озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат манзилли инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатилди.

Мискин станциясидагиТемир йўллар” касалхонасига дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари топширилди.

“Саломатлик” поезди фаолияти давомида тиббий кўрик билан бир қаторда жами 2153 нафар аҳолига, (улардан 500 нафари тўшакда ётиб қолган, боқувчисини йўқотган ногиронларнинг ҳолидан хабар олиб манзилли ёрдам, шу жумладан 30 дона ногиронлик аравачалари)  15 та ташкилот ва муассасаларга 24 миллион сўмлик ва 484 минг АҚШ доллари миқдоридаги дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотлари,  тиббий анжомлар ва санитария-гигиена воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдамлари етказиб берилди.

“Саломатлик” поездининг фаолияти “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, телерадиоканалларининг информацион дастурлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг “Ахборот”, “Хабар”   кўрсатувлари орқали  ва “Халқ сўзи”, “Ўзбекистон овози”, “Соғлом авлод”, “Еркин Каракалпакистан”, “Вести Каракалпакистана” газеталари ва бошқа кундалик нашрларда ёритиб борилди.

“Саломатлик” поездини ташкил этишда жамғармага хорижий ташкилотлардан Германиянинг “Фриеденздорф Интернейшнл”, АҚШнинг “АмериКерз” халқаро ташкилоти ва “Resource&Policy Exchange” (АҚШ) нодавлат нотижорат ташкилотлари дори-дармон, ногиронлик аравачалари, витаминли препаратлар, санитария-гигиена  воситалари,  шунингдек, республикамиздаги “Нестле -Ўзбекистон” қўшма корхонаси, “Ўзфармсаноат” ДАК, “Дори-дармон” АК, “Иффатли келин” нодавлат ўқув муассасаси, “Замона Рано” МЧЖ, “Технофарм” МЧЖ, “Агробиокимё” МЧЖлари озиқ-овқат маҳсулотлари,  уй-рўзғор анжомлари ва бошқа турдаги ҳомийлик ишлари билан фаол қатнашишди.

Javob berish