Соғлом авлодни камол топтиришда ННТнинг ўрни ва вазифаси: “Соғлом авлод учун” жамғармаси мисолида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлис палаталари қўшма йиғилишидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқоролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасида белгилаб берилган долзарб вазифаларни бажариш мақсадида “Соғлом авлод учун” жамғармаси Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан жорий йилнинг 4-5 октябр кунлари ташкил этилган семинарда “Соғлом авлодни камол топтиришда ННТнинг ўрни ва вазифаси: “Соғлом авлод учун” жамғармаси мисолида” ҳамда “Қишлоқ жойларда яшайдиган ҳомиладор аёлларнинг репродуктив саломатлигини таъминлаш масалалари” мавзусида маърузалар билан иштирок этади.

“Соғлом авлодни камол топтиришда  нодавлат нотижорат  ташкилотларнинг ўрни ва  вазифалари”.

Маълумки, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси республикамиз мустақилликка эришган дастлабки йилларда ташкил этилган нодавлат ва нотижорат  халқаро ташкилотлардан биридир. Жамғарма мустақил жамоат ташкилоти бўлиб, 1993 йил 23 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Фармонига биноан ташкил топган.

Унинг мақсади ва вазифалари: – жисмонан соғлом, маънан етук, руҳан тетик  фарзандлар тарбиялашни таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, оилаларда соғлом авлодни туғилиши ва тарбияланиши учун юксак масъулият психологиясини шакллантиришда кўмаклашишдан иборатдир.

Жамғарманинг  вазифалари:

-республика аҳолиси генофондини яхшилаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш билан шуғулланувчи жамоат ташкилотларининг куч-ғайратини мувофиқлаштириш;

-республиканинг барча ҳудудларида  айниқса экологик мувозанат бузилган минтақаларда оналик ва болаликнинг муҳофаза қилишнинг барқарор асосини яратишга қаратилган комплекс илмий, техник, ишлаб чиқариш, ташвиқот-профилактик ва бошқа хил дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга   кўмаклашиш;

– ёш авлод соғлигини сақлаш ва  мусткамлаш асосида йўналтирилган ва ўзбек халқининг интеллектуал, яъни маънавий ва маърифий савиясини тубдан ошириш асосини таъминловчи тадбирларни амалга ошириш;

– туғруқхоналар ва болалар муассасаларининг моддий техник негизини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, бу соҳада илғор  ютуқларни тиббий ва умумтаълим муассасалари амалий фаолиятига жорий қилиш, уларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга  кўмаклашиш;

– соғлом  турмуш тарзи тўғрисида,баркамол авлодни тарбиялашва инсон яшаши учун қулай муҳитни яратиш ҳақида жамоатчилик фикрини шакллантириш;

– туғруққа ёрдамлашувчи ва болалик муҳофазаси билан шуғулланувчи ташкилот ва муассасаларнинг моддий асосини кенгайтириш  мақсадида чет эл инвестицияларини жалб қилишга имконият яратиш;

– оналик ва болалик муҳофаза қилиш муаммоларини ўрганиш, генофондини мустаҳкамлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни, демографик ва социологик тадқиқотларни ривожлантиришга кўмаклашиш, шу мақсадда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий мамлакатларнинг фан, иқтисодиёт, сиёсат соҳасидаги етакчи арбоблари билан ҳамкорлик қилиш.

Жамғарманинг асосий дастурлари:

Жамғарма ўз мақсадларини амалга оширишда тиббий, гуманитар, тарбиявий ва инвестиция дастурларига  таянмоқда. Бу дастурлар давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

  1. “Тиббий ижтимоий – патронаж” дастури тиббий ижтимоий марказнинг 15 та кўчма бригадаси ёрдамида амалга оширилиб, ушбу бригадалар замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган “Амбуланс”лар ёрдамида фаолият олиб бормоқда. Мутахассис шифокорлар гуруҳи республиканинг барча минтақаларида. Шу жумладан энг чекка жойларда яшовчи кам таъминланган оилаларнинг тиббий ижтимоий аҳволини режали асосда ўрганмоқда ва уларга амалий ёрдам бермоқда.
  2. Ногоронликни, туғма каслликлар билан дунёга келувчи болаларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш “Она ва бола скрининг” Дастури Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Финландиянинг “Прибори Ой” ва “Бристол Майер Сквибб” компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида махсус диагностика ускуналари билан жиҳозланган республика Скрининг маркази ва республикамизнинг бир қатор минтақаларида, жумладан, Нукус, Андижон, Самарқанд, Қарши, Фарғона, Термез, Бухоро, Наманган, Навоий, Жиззах ва Гулистон шаҳарларида  12 та Скрининг марказлари фаолият олиб бормоқда.
  3. “Туғруқхоналар ва болалар муассасалари моддий техника асосини мустаҳкамлаш” Дастури  асосида туғруқхоналар, болалар  диспансерлари Республиканинг турли бурчакларидаги реаблитация Марказларини дори-дармон ва тиббий ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида хорижий  компаниялар грантларини жалб қилиш.
  4. иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида истеъдодли болалар аниқланиб, сўнг уларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу дастурлар орқали халқаро ва республика фестиваллари, кўрик танловлар, спорт мусобоқалари ва бошқа  таълим тарбиявий тадбирларни ўтказиш назарда тутилган.
  5. Аҳолининг ижтимоий химояга муҳтож тоифалари, болалар уйлари ва тиббий муассасаларига инсонпарвалик ёрдами кўрсатиш.
  6. Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш дастури доирасида ёшлар ўртасида ичиш, чекиш, гиёҳвандлик, ОИТС касалликларига дучор бўлишнинг олдини олиш, саломатлик ва гигиена талабларига риоя этишга ўргатишга қаратилган “Гиёҳвандсиз ХХI асрга”, “Мен ўз йўлимни танладим” каби дастурлар асосида  таълим –тарбиявий ишларни амалга ошириш.
  7. “Ёш йигит қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” дастури.
  8. “Бемор болаларни соғломлаштириш” Дастури.

 

Ҳурматли семинар иштирокчилари жамғарманинг юқоридаги мақсад вазифаларидан кўриниб турибдики, амалга оширилаётган ишларнинг барчаси авваламбор инсон манфаатлари, уларнинг фаровонлиги ва саломатликлари йўлида хизмат қилишдан иборатдир. Бу албатта бугунги кунда фуқоролик жамияти қурилишининг асосини ташкил этади.

Жумладан, Республикамиздан бемор ва ногирон болаларни хорижий  давлатларда соғломлаштириш бўйича Жамғарма, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германиянинг “Фриеденздорф Интернейшнл” халқаро  ташкилоти ўртасида тузилган 3 томонлама шартномага асосан 2002 йилдан буён бемор болалар Германия клиникаларига даволанишга юборилади. Ҳар йили Германиялик мутахассислар республикамизга ташриф буюришиб, республикамиз худудларида бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказишади ва кўрик натижасида муҳтож болалар Германия клиникаларига даволаниш учун танлаб олинади. Жумладан, 2011 йилда Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент шаҳри ва вилояти, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларидан 400 нафарга яқин бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилди ва 16 нафари даволанишга Германияга юборилди, Бемор болаларнинг иккинчи гуруҳи 2012 йилнинг февралида даволанишга юборилиши режалаштирилган. Ўзаро ҳамкорлик доирасида ўтган давр мобайнида 183 нафар бемор болалар Германия клиникаларига даволанишга юборилди ва бугунги кунда 15 нафари даволанишни давом эттирмоқда.

Шунингдек, Германиянинг “Фриеденздорф Интернейшнл” халқаро хайрия ташкилотларининг молиявий ёрдами билан 2004 йилдан бугунги кунга қадар юқори лаб ва танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган,  кам таъминланган оилалардаги бемор болалар республикамиз клиникаларида операция қилиниб соғломлаштирилмоқда. Ушбу операциялар Тошкент тиббиёт академиясининг 3 клиниксида, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона, Андижон вилоят касалхоналарида операция қилинмоқдалар. Ўтган давр мобайнида жами 2600 нафардан ортиқ болалар операция қилиб соғломлаштирилди.

Жамғарма саъй ҳаракати билан кейинги 3 йилдан буён республикамиз клиникаларида бўйин ва оёқнинг ортопедик нуқсони бўлган бемор болалар операция қилинишини молиявий қўллаб-қувватлаш йўлга қўйилди. Ушбу операциялар Тошкент тиббиёт педиатрия институти клиникасида, Андижон, Фарғона, Бухоро, вилоят каслхоналарида ва У.Қурбонов номидаги Республика болалар психоневрологик касалхоналарида операция қилинмоқда. Ўтган давр мобайнида 500 нафарга яқин болалар операция қилиб, соғломлаштирилди.

Шунингдек, 2011 йилда янги лойиҳа асосида тананинг куйишдан кейинги ва туғма  чандиқли контрактуралари бўлган бемор болаларни операция қилиб соғломлаштириш йўлга қўйилди. Ушбу учинчи грант ҳам Германиянинг  “Фриеденздорф Интернейшнл” халқаро хайрия ташкилотларининг молиявий ёрдами билан амалга оширилмоқда. Операциялар Тошкент тиббиёт педиатрия институти клиникасида, Андижон, Фарғона, Бухоро вилоятлари касалхоналарида амалга оширилмоқда.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари, авваламбор юқорида таъкидланаётган барча маълумотлар Сизларни озгина бўлса ҳам, фуқаролик жамияти институтларидан бири хисобланмиш “Соғлом авлод учун” жамғармаси мисолида амалга оширилаётган ишлар билан таништиришдир. Бундан асосий мақсадимиз Сизларни ҳамкорликка чақириш ва Сизлар орқали ушуб хайрли лойиҳаларимизни жамоатчиликка етказиш ҳамда ҳалқ орасига кенгроқ кириб боришдан иборатдир.

Шунингдек, Жамғарманинг бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш бўйича 2008 йилдан буён амалга ошириб келаётган дастурларидан бири бу Жанубий кореялик  мутахассислар (Сеул ва Бунданча, Ин Ха университети клиникалари) билан ҳамкорликда юрак туғма нуқсони бўлган бемор болаларни Корея ва республикамиз клиникаларида соғломлаштириш дастуридир. Ушбу дастур доирасида ўтган давр мобайнида 34 нафар бемор бепул болалар операция қилиб соғломлаштирилди.

Яна шуни таъкидлаб ўтиш жоизки 2011 йилда Жамғарма, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жанубий Кореянинг  “Save the Children” ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида республикамиздан юрак туғма нуқсони бўлган бемор болаларни операция қилиб соғломлаштириш бўйича Битм имзоланди ва жорий йилнинг 4 чорагида 50 дона ва бир йил мобайнида 200 дона оксигенаторлар (изоҳ) хайрия йўли билан келтирилиб, операциялар Тошкент тиббиёт педиатрия институти клиникасида  амалга оширилиши режалаштирилган.

Хорижий клиникалар билан ҳамкорлик қилишдан асосий мақсад, мутахассис кадрлар ўртасида тиббиёт соҳасидаги замонавий технологияларни ҳаётга тадбиқ этиш ва тажриба алмашинишдан иборат.

Шуни мамнуният билан биз эътироф этамизким, бугунги кунда  юз ва жағ жарроҳлиги соҳасида бизнинг шифокорларимиз Европалик мутахассислардан  қолишмаслигини амалда исботладилар. Ваҳоланки, Тожикистон, Афғонистон, Грузия, Арманистон, Республикаларидан юз ва жағ соҳасининг туғма нуқсонлари билан бемор болалар Германия клиникаларига даволанишга юборилмоқда.

Ажабмаски,  яқин келажакда бу давлатлардаги бемор болалар даволаниш учун Республикамиз клиникаларига даволанишга келишса.

Ҳурматли семинар иштирокчилари маърузамнинг якунида, муҳтарам Президентимизнинг 2010 йил 12 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги  “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқоролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзусидаги маърузаларида таъкидлаган фикрларини келтирмоқчиман. Яъни, “Фуқоролик институтлари тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларини тобора ривожлантириш, уларнинг мустақил иш юритиши ва чинакам мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини химоя қилиш, фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техникавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ривожланишига кўмаклашиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқа қатор ҳужжатларнинг қабул қилиниши ва улар фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий фаоллигини кучайтиришда муҳим омил вазифасини бажариши тўғрисида” алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Бунга мисол қилиб бугун Сизлар билан ушбу фикрларни фуқаролик жамияти институти сифатида биргина “Соғлом авлод учун” жамғармаси фаолиятида кўрдик.

Юқорида баён этилган ишлар озми-кўпми, қайсидир маънода аҳолининг истак эҳтиёжларини қондиришда ўз самарасини беради деган умиддамиз. Албатта, амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар Сизларнинг, Сиз каби журналистларнинг кўмаги ва раҳномолиги остида бўлаётган ишлардир. Бугунги кунда инсон манфаатлари, ҳалқимиз фаровонлиги ва уларнинг турмуш даражасини яхшилаш борасида бундан кўпроқ меҳнат ва изланишимиз зарурдир.

Ўйлаймизки, Сизлар орқали “Соғлом авлод учун” жамғармаси фаолиятига бўлган эътибор янада кучайтирилса ва Сизлар орқали бугунги кунда ижтимоий масалаларга жамоатчиликни кўпроқ жалб этилса олдимизда турган вазифаларни тўлиқ амалга оширамиз.

Этиборингиз учун раҳмат.

Javob berish