Кореянинг “Save the Children Korea” ташкилоти томонидан мурувват ёрдами келтирилди

Хукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Кореянинг “Save the Children Korea” ташкилоти томонидан 15 август 2011 йилда умумий қиймати 38 450 АҚШ долларига тенг бўлган суний қон айланиш жараёнини таъминловчи  50 дона оксигенатор ва унинг зарурий воситалари мурувват ёрдами сифатида келтирилди. 29 август 2011 йилдаги Соғлиқни сақлаш Вазирлиги, “Соғлом авлод учун” жамғармаси “Save the Children Korea” ташкилоти ўртасидаги уч томонлама шартномага мувофиқ 200 дона оксигенатор ва унинг зарурий воситалари мурувват ёрдами сифатида келтирилиши кўзда тутилган.

Мазкур келтирилган тиббий воситалар жамғармага туғма юрак нуқсони ташхиси билан мурожаат этган 125 нафар бемор болаларнинг зудлик билан операция қилиниши зарур бўлган 50 нафарига хайрия сифатида тақдим этилади. Ўзаро келишув доирасида кутилаётган навбатдаги мурувват юклари орқали рўйхатдаги қолган бемор болалар ҳам оксигенатор ва унинг зарурий воситалари билан таъминланиши кўзда тутилган. Бундан ташқари ушбу шартномага асосан Тошкент тиббий педиатрия институти клинакасининг кардиология бўлимидаги операцион ва рианимация хонаси замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланиши кўзда тутилган.

Javob berish