Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги 360-сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия фаолиятини такомиллаштириш ҳақида” ги 360-сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича  Жамғарманинг Самарқанд вилояти минтақавий филиали томонидан 18 феврал куни Пастдарғом тумани 21-умумтаълим мактабида “Инглиз қўшиқлари” фестивали ўтказилди. 20 феврал куни “Ватанпарвар” маҳалласи “Триатлон” командаси спортчилари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди. 27 феврал куни Самарқанд шаҳар Чашма маҳалласида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди. 18 феврал куни Самарканд шаҳар “Райский уголок” рестаронида маҳаллалар ўртасида “Пазанда уй бекалари” тадбири ўтказилди. 2 март куни 7 та олийгохлар ўртасида “Ораста кизлар” кўрик танлови ўтказилди. 6 март куни Самарқанд Давлат тиббиёт олийгохида “Балли қизлар” кўрик танлови ўтказилди. 6 март куни Самарканд шаҳар Сўғдиёна Тиббиёт коллежи спорт залида ўсмир қизлар ўртасида стол тенниси кўрик танлови вилоят босқичи ўтказилди. 12 март куни “Нафосат олами” фестивали ўтказилди. 13 март куни ўсмирлар ўртасида УШУ спорт мусобақаси ўтказилди. 14 март куни ўсмир қизлар ўртасида футбол спорт мусобақаси ўтказилди. 14 март куни Пастдарғом туман «Баркамол авлод» марказида «Сен ҳуқуқингни биласанми?» мавзусида давра сухбати ўтказилди. 15 март куни ёш мусиқачилар ўртасида «Санъат ғунчалари» кўрик танлови вилоят боскичи ўтказилди. 19 март куни “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари “Расмлар кўргазмаси” кўрик танлови ўтказилди. 6 апрел куни 1-сонли Мусиқа ва санъат мактабида “Наврўз садолари” Республика кўп овозли миллий чолғу ансамбл фестивали вилоят босқичи ўтказилди. 18 апрел куни Пастдарғом туман спорт мажмуасида ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида стол тенниси вилоят босқичи ўтказилди. 24 апрел куни Ургут туман Севасойда тоғ спорти мусобақаси ўтказилди. 27 апрел куни вилоят “Баркамол авлод” марказида армрестлинг спорт мусобақаси мактаб ўқувчи-ёшлари ўртасида ўтказилди. 4 май куни ОИТС марказида “Соғлигимиз тан бойлигимиз мавзусида” тадбир ўтказилди. 20 май куни 1- июн “Халкаро болаларни ҳимоя килиш куни» муносабати билан вилоят «Баркамол авлод маркази»да «Баркамол авлод юрт келажаги» шиори остида иқтидорли болалар томонидан сахна кўринишлари ва концерт программаси намойиш этилди. 21 май куни 1- июн “Халкаро болаларни ҳимоя килиш куни» муносабати билан мактабгача таълим муассаси, мактаб ўқувчилари ўртасида «Ер куррасида тинчлик» мавзусида расм кўрик танлови ўтказилди. 1- июнь “Халкаро болаларни ҳимоя килиш куни» муносабати билан 6, 9, 10, 11-сонли “Меҳрибонлик” уйлари, тарбияси оғир интернат, 64-сонли махсус мактаб интернатларида «Бахтли болалигим» мавзусида байрам тадбири ўтказилди. Болалар томонидан концерт программаси намойиш этилди. 21 май куни 1-сонли академик лицейида «Ораста қизлар» кўрик танлов вилоят босқичи ўтказилди. 22 май куни 1-июн “Халкаро Болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан 64-сонли махсус мактаб интернатида спорт мусобақаси ўтказилди. 27 май куни Х. Олимжон театрида “Энг яхши хамшира” кўрик танлови ўтказилди. 31 май куни Самарқанд шаҳар Чорсу галареясида расмлар кўргазмаси ўтказилди. 31 май куни Самарканд шаҳар Саттепо спорт мажмуасида Бадиий гимнастика очиқ биринчилиги ўтказилди. 3 июнь куни Самарқанд шаҳар 42-сонли умумтаълим мактаб спорт залида акработика бўйича ўсмиралар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди. 3 июнь куни Вилоят Олимпиа захиралар тайёрлаш маркази спорт залида спорт гимнастикаси бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. 14 июнь куни ёшлар марказида “Аскар оналарни шарафлаймиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. 15 июнь куни Сўғдиёна истирохат боғида “Йўл қоидалари” бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида тадбир вилоят босқичи ўтказилди. 20 июнь куни Самарканд туман Охалик қишлоғида жойлашган “Ситора” дам олиш оромгохига соғломлаштириш мақсадида 120 нафар кам таъминланган оила фарзандлари юборилди. 22 июнь куни Афросиёб спорт комплексида Матбуотчилар куни муносабати билан газета ходимлари фарзандлари ўртасида спортнинг енгил атлетика, сузиш, мини футбол турларидан иборат мусобақа ўтказилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари