“Сен соғлом турмуш тарзини танла!” шиори остида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Қашқадарё вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Саломатлик ва тиббий статистика институти билан ҳамкорликда Шаҳрисабз туманидаги “Автомобилчи”, Китоб туманидаги “Ёш алангачи” ва Яккабоғ туманидаги “Ёшлик” болалар дам олиш оромгоҳларида жами 642 нафар ўсмирлар, ёшлар ва никоҳ ёшига етмаган қизлар ўртасида “Сен соғлом турмуш тарзини танла!” шиори остида эрта турмушга чиқишни салбий оқибатларини тиббий асосларга таянган ҳолда статистик маълумотлар орқали уни олдини олиш борасида очиқ мулоқотлар, учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилди. Ўсмир қизларни тўгараклар ва секцияларга кўпроқ жалб қилиш шунингдек, улар ўзларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун спортнинг маълум бир тури билан мунтазам шуғулланишлари борасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Уларга соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи буклет ва эслатмалар тарқатилди. Қарши шаҳридаги Беглар, Маҳаллот, Рузгор маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган жами 348 нафар ўсмирлар ва ёшлар ўртасида миллий одоб аҳлоқ, ўзаро меҳр-оқибат, оилада фарзандларнинг ота-оналари олдидаги бурчи, кексаларни қадрлаш, уйида ётиб қолган ёлғиз қарияларга кўмак бериш, атроф муҳитни ободонлаштириш ишларида фаол қатнашишдек умуминсоний фазилатлар тўғрисидаги давра суҳбатлари ўтказилди. Жойларда “Сенинг соғлом турмуш тарзинг нималардан иборат?” шиори остида оилада тиббий маданиятни шакллантириш ва уларга мажбурий таълимнинг аҳамияти тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари ва интерфаол усулда мулоқотлар ўтказилди. Уларга оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича “Соғлом онадан – соғлом бола” дастурининг мазмун моҳияти батафсил тушунтирилди.

Javob berish