“Иттифоқ” ижтимоий-иқтисодий банк коллежи талабалари тиббий кўрикдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Жиззах вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 10 сентябр куни Жиззах тумани “Иттифоқ” ижтимоий – иқтисодий банк коллежида фертиль ёшидаги аёллар ва ўсмир қизлар ўртасида “Шаръий никоҳ” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда жами 94 нафар иштирокчи қамраб олинди.

10 сентябр куни Жиззах тумани “Иттифоқ” ижтимоий-иқтисодий банк коллежи талабалари тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикда 94 нафар ўсмирларни қамраб олинди. Жумладан, 70 нафар қизлар 24 нафар болалар. Жамғарма томонидан дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари, “Соғлом онадан — соғлом бола”, “Скрининг текширувини биласизми?” ва “Қариндошга қуда бўлманг” мавзуларида буклетлар тарқатилди.

Javob berish