“Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Бухоро вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 11-20 сентябр кунлари Бухоро шаҳри Санъат ва Маиший хизмат кўрсатиш коллежлари талабаларига “Қариндошга қуда бўлманг”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари” мавзусида 6 маротаба давра суҳбати ўтказилди. Иштирокчилар сони 411 нафарни ташкил этди. Иштирокчиларга 50 дона 8,8 минг сўмлик буклетлар тарқатилди.

21 сентябр куни Бухоро шаҳар юридик ва маиший хизмат коллежи талабаларига “Соғлом она — соғлом бола”, “Камқонлик қандай касаллик” мавзуида 2 маротаба маъруза. Иштирокчилар сони 55 нафарни ташкил этди. 10 дона 1,7 минг сўмлик буклетлар тарқатилди.

Javob berish