Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 26 сентябр куни Самарқанд шаҳар Боғисарой маҳалласида “Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда 60 нафар иштирокчи қатнашди. 30 сентябр куни Самарқанд шаҳри 2 ва 37-сонли умумтаълим мактабларида “Қизларни турмушга тайёрлашда керакли маслаҳатлар”, “Ёш турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари” ва “Репродуктив саломатлик” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Жами иштирокчилар сони 120 нафарни ташкил этди.
Самарқанд шаҳар “Темирйўлчилар”, “Боғисарой”, “Тонг” ва “4-Йўнгичариқ маҳаллаларида Репродуктив саломатлик ва соғлом авлодни шакллантириш ва соғлом турмуш тарзи масалалари ҳақида давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди.