Хўжабаланд маҳаллаларида “Репродуктив саломатлик ва соғлом авлодни шакллантириш”, “Соғлом турмуш тарзи масалалари” ҳақида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 22 октябр куни Деҳқонобод қишлоқ врачлик пунктида 132 нафар иштирокчиларга, 23 октябр куни Ургут тумани Қуйитегана қишлоқ врачлик пунктида 140 нафар иштирокчи ўртасида, 24 октябр куни Ургут тумани Хўжақишлоқ қишлоқ врачлик пунктида 165 нафар иштирокчи ўртасида “Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди. Шунингдек, Ургут тумани 37, 61-сонли умумтаълим мактабларида “Қизларни турмушга тайёрлашда керакли маслаҳатлар”, “Ёш турмушга чиқишни салбий оқибатлари”, “Репродуктив саломатлик” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

22-24 октябр кунлари Ургут туман Санчикўл, Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғинларида, Кўлқишлоқ қишлоқ врачлик пунктида, Қуйитеган, Пасткиравот, Равот маҳалла фуқаролар йиғинларида, Хўжа қишлоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида, Гулобод ва Хўжабаланд маҳаллаларида “Репродуктив саломатлик ва соғлом авлодни шакллантириш”, “Соғлом турмуш тарзи масалалари” ҳақида давра суҳбатлари ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш