Довдуқ саноат транспорт касб-хунар коллежида “ОИТС аср вабоси” ва “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” мавзуларида тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Наманган вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 16-26 октябр кунлари Она ва бола скрининг маркази билан ҳамкорликда Мингбулоқ туманининг Тўпсада, Гулистон, Пахтачи маҳалла фуқаролар йиғини, Гулистон қишлоқ врачлик пунктида яшовчи қишлоқ аҳолиси орасида тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий хаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, қариндошлар орасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш каби мавзуларда 4 та давра суҳбатлари ташкиллаштирилиб, тиббий кўрикдан ўтказилди. 392 нафар аҳоли қамраб олинди (129 нафари ўсмирлар). Шунингдек, мингбулоқ туманидаги Довдуқ саноат транспорт касб-хунар коллежида “ОИТС аср вабоси” ва “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” мавзуларида тадбир ўтказилди. Жамғарма томонидан эсдалик совғалари тарқатилди. Иштирокчилар сони 274 нафар, шундан 109 нафари ўсмирларни ташкил этди.

16-26 октябр кунлари Мингбулоқ туманининг Тўпсада, Гулистон, Пахтачи маҳалла фуқаролар йиғинларида, Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғинларида, Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғинидаги коллеж ва мактаб ўқувчи ёшлари ўртасида тиббий кўрик ўтказилиб, мурувват дори-дармонлари тарқатилди. Иштирокчилар сони 148 нафарни ташкил этди. Шунингдек, оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий хаётга тайёрлашга доир “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Иштирокчилар сони 1 324 нафарни ташкил этди. Шундан 257 нафар ўсмирлар.

Мулоҳаза билдириш