Хазорасп туманидаги Мухомон, Пичоқчи ва Қарвак маҳаллаларида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг жамғарманинг Хоразм вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 7-12 ноябр кунлари давомида Урганч шаҳридаги 20-сонли маҳаллада, 93-сонли мактаб-интернатда, 97-сонли кўзи ожиз болалар мактаб-интернатида ҳамда Хонқа туманидаги ихтисослашган давлат мактаб-интернатида “Шаърий никоҳ ва унинг оқибатлари”, “Эрта турмуш қуриш ва унинг салбий оқибатлари”, “Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?”, “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш – давлат ҳимоясида” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Иштирокчилар сони – 1 897 нафарни ташкил этди.

13-15 ноябр кунлари Хазорасп туманининг Мухомон, Пичоқчи ва Қарвак маҳаллаларида “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш”, “Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?”, “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш – давлат ҳимоясида”, “Эрта турмуш – бошимга мушт”, “Ўз вақтида турмуш қуриш – оила мустаҳкамлиги пойдевори” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Иштирокчилар сони 132 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш