Корея Республикасининг Ewha Womans University Госпитали шифокорларини юртимизда бўлиши

Тиббий кўриклар билан бирга хорижлик шифокорлар Ўзбекистон Республикаси Тошкент педиатрия тиббиёт институти Клиникасида урология соҳасида жарроҳлик амалиётлари ўтказишади ва маърузалар ўқишади.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Сизга маълумки, “Соғлом авлод учун” жамғармаси бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2013 йил давомида жамғарма мазкур йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро жамғармаси, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH жамғармаси, Ин Ха ва Бундан Ча университетлари госпиталлари билан ҳамкорликда туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди

Жумладан, жамғарма узоқ йиллардан бери Корея Республикасининг бир қатор халқаро ташкилотлари ва Университетлари билан ҳамкорликда кенг кўламда фаолият олиб бормоқда. Ҳамкорлик битимлари доирасида “Соғлом авлод учун” жамғармаси қошидаги Тиббий-ижтимоий марказида замонавий тиббиёт асбоблари билан таъминланган янги бино қурилди. Республикамизнинг энг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолини чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш, зарур тиббий ёрдамларни кўрсатиш каби мақсадларни кўзлаган ҳолда замонавий тиббиёт техникаси билан жиҳозланган 214,3 минг АҚШ доллари қийматидаги “Hyundai” русумидаги мобил клиникаси жамғарма Ҳудудлараро кўчма тиббий ижтимоий патронаж бригадасига тақдим этилди. Шунингдек жамғарманинг 20 йиллигига Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH жамғармаси томонидан 25,3 минг АҚШ долларига тенг бўлган “Hyundai H1” русумидаги мобил клиника Навоий вилояти Тиббий ижтимоий патронаж бригадасига берилди. “Save the Children” халқаро жамғармаси томонидан 50 дона юрак туғма нуқсони билан бемор болаларни операция қилиш учун қиймати 31,0 АҚШ долларига тенг оксегенаторлар келтирилди.

Бундан ташқари, Корея Республикаси билан бир қатор соғломлаштириш дастурлари амалга оширилиб келинмоқда. Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 6 январ 2014 йилда тасдиқланган 10-23-1 сонли ташриф Дастури асосида жорий йилнинг 19-26 январ кунлари Корея Республикасининг Ewha Womans University госпитали малакали шифокорлари (19 нафар уролог, кардиолог, педиатр, офтальмолог ва бошқа мутахассислар) томонидан Республикамизнинг бир неча ҳудудларида: (20-21 январ кунлари Тошкент педиатрия тиббиёт институти Клиникасида, 22-23 январ кунлари Жамғарманинг Тиббий-ижтимоий марказида ва 24-январ куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ болалар шифохонасида) беморларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва хомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва мухбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Fikr bildirish yopilgan.