Ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда

ЎзА, Э.Ёдгоров, 20.01.2014 12:28

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги “Қоракўлгардентекс” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулот сифати йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қулай инвестиция муҳити яратишга қаратилаётган эътибор ўз самараларини бераётир.

– Корхонага Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг туман бўлими томонидан ажратилган 190 минг АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ҳисобидан замонавий тўқув дастгоҳлари келтириб ўрнатилди, – дейди жамият раҳбари Рустам Мўминов. – Модернизация самарасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошди. Илгари бир кунда 600 килограмм табиий ип-калава қайта ишланган бўлса, эндиликда бу кўрсаткич икки ярим баробар кўпайди. Тўқилаётган матолар Тошкент шаҳридаги “Дивайнтекстиль” ва “Артпринтекс” корхоналари, шунингдек, Фарғона, Наманган вилоятларидаги буюртмачиларга ҳам етказиб берилмоқда.

2013-2015 йилларда вилоятни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш дастурига мувофиқ, ўтган йили вилоятда умумий қиймати 32,5 миллион доллар миқдорида модернизация ишлари амалга оширилиши натижасида 1248 янги иш ўрни яратилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари