Салоҳиятли спортчилар

ЎзА, Ҳотам Мамадалиев (сурат), 22.01.2014 14:00

Наманган вилоятида спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар самараси ёш спортчиларнинг халқаро мусобақаларда эришаётган улкан натижаларида ҳам намоён бўлмоқда.

Чортоқ спорт коллежи ёш мураббийси Қобилжон Тўлабоев ва ўқувчиси Жавоҳир Одилжонов, Наманган 1-тиббиёт коллежи ўқувчиси Дилшодбек Мўминов кўплаб нуфузли мусобақалар совриндори. Улар Таиландда ўтказилган муайтай бўйича халқаро турнирда ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Дунёнинг йигирма мамлакатидан келган 130 нафарга яқин профессионал муайтайчилар беллашувида 51, 75, 81 килограмм вазнларда шоҳсупанинг юқори поғонасини забт этган иқтидорли спортчиларимиз айни вақтда тажрибали мураббийлар кўмагида ўз маҳоратини янада ошириб, навбатдаги мусобақаларга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари