Ҳарбий хизматчиларга янги уйлар

ЎзА, Т.Бекназаров, 31.01.2014 17:15

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмларидан бирида ҳарбий хизматчилар учун чегара пости мажмуаси ва янги уй-жой фойдаланишга топширилди. Замонавий услубда қурилган уйларга 16 нафар ҳарбий хизматчи оиласи билан кўчиб ўтди.

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларнинг яшаш шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барча қулайликларга эга бўлган чегара пости ва янги уйнинг фойдаланишга топширилиши ҳам ҳарбий хизматчиларга кўрсатилаётган ана шундай ғамхўрликнинг амалий ифодасидир.

– Мен шу азиз Ватаннинг ҳимоячиси бўлганимдан фахрланаман, – дейди сержант Рифат Нурматов. – Оиламизга берилган янги уйда барча замонавий шароит мавжуд. Булар мамлакатимиз Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш борасида Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарасидир. Ватанимиз, давлатимиз ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган экан, биз ҳам шунга муносиб бўлишга, шу Ватан тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида садоқат билан хизмат қилишга ваъда берамиз.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари