ЎзА, М.Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), 20.03.2014 19:50
Халқимиз Наврўз шодиёналарини кенг тантана қилаётган шу кунларда Фарғона вилояти қўғирчоқ театрининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида санъатнинг барча йўналишларини изчил ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар миллий ўзликни англаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш, баркамол авлодни вояга етказишга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
– Наврўз байрами кунлари шундай замонавий санъат масканида иш бошлаётганимиз жамоамизни беҳад қувонтириб юборди, – дейди вилоят қўғирчоқ театри директори Таваккалжон Султонов. – Бундай шароит бизни янада илҳом билан ишлашга ундайди.
Ижодкорлар ва ёш томошабинлар учун барча шароит яратилган маскан “Ўз уйингни ўзинг асра!” спектакли намойиши билан очилди.