ЎзА, Ҳотам Мамадалиев (сурат), 26.03.2014 15:20
Икки мингга яқин ўқувчи таҳсил олаётган Наманган шаҳридаги 34-умумтаълим мактабида инглиз тилини ўқитиш намунали йўлга қўйилган.
Инглиз тили фанидан таълим бераётган ўнга яқин ўқитувчи орасида Дилрабо Каримованинг алоҳида ўрни бор. 1-синф ўқувчиларига хорижий тилни ўргатишда у замонавий педагогик технологиялардан самарали фойдаланади. “Kids’ English” дарслиги асосида ҳар бир машғулотни эртак қаҳрамонларининг сурати ва қўғирчоқлар иштирокида олиб боради. Бу болаларнинг инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиши, иштиёқини тобора оширмоқда.