“Фахрийлар фахримиз” маданий тадбири

Маълумки, “Соғлом авлод учун” фонди мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида, давлат муассасалар ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1542-сонли қарорида белгиланган чора – тадбирларни бажарилиши юзасидан фонд томонидан бир қатор тадбирлар ва республика миқёсида тиббий кўриклар ўтказилиб келинмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида, 2014 йилнинг 4 ойи давомида “Соғлом авлод учун” фондининг тиббий–ижтимоий патронаж бригадалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 343 та қишлоқ ва 972 та маҳаллаларидаги 8225 та оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит ва болалар соғлиги ўрганилди. Тиббий кўрик давомида жами 74959 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, аёллар 35086 (25715 ни туғиш ёшида ва 9371 ни қария аёллар); болалар 20499 нафар; ўсмирлар 16087 (13064 нафари ўсмир қизлар); эркаклар 3287 нафарни, 2086 нафар ногиронлар ташкил қилди.

Сизга маълумки, 9 май умумхалқ байрами “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ҳамда ушбу байрамни кенг нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2014 йил 18 апрелда имзоланган “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида” Фармони ижросини таъминлаш мақсадида айни кунларда юртимизда кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Фонд томонидан ҳам 9 май умумхалқ байрами “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, бугунги кунда фонд ва унинг барча минтақавий филиаллари орқали жойларда ёлғиз кекса ва ногиронлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда ҳамда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, 2014 йилнинг 7 май куни соат 10:00да Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Ариран” қариялар уйида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда бир қатор халқаро танловлар совриндори “Сўғдиёна” халқ чолғулари миллий камер оркестри маданий дастур ташкиллаштирилади.

Ушбу тадбирда Корея Республикасининг “KOFIH” халқаро хайрия фонди вакиллари ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг вакиллари иштирок этишди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

 

Javob berish