Байрамга бағишлаб “Ҳар бир болага меҳр эътибор” шиори остида ўтказилган тадбирлар

1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” га бағишлаб “Ҳар бир болага меҳр эътибор” шиори доирасида Жумладан Фонднинг Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали томонидан 2014 йил 1 июн куни Термиз шаҳар ва Сариосиё, Олтинсой ва Денов туманларидаги ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар фарзандларининг 117 нафарини қамраб олган ҳолда аниқ йўналтирилган мақсадли хайрия тадбири ташкил этилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан бепул совғалар берилди. 2014 йил 31 май куни Термиз шаҳар 12-сон “Меҳрибонлик” уйининг 80 нафар тарбияланучилари учун “Соғлом авлод учун” фонди ҳамда ҳомийлар томонидан 31 дона      500,0 минг сўмлик совғалар берилди.

2014 йил 27-31 май — 5 июн кунлари Термиз шаҳридаги “Болажон” ва “Дўслик” маданият ва истироҳат боғларида, маҳаллалар, мактабгача таълим муассасалари умумтаълим мактаблари, “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйлари мактаб-интернатларда болалар иштирокида театрлаштирилган тадбирлар, концерт дастурлари, фестиваллар, болалар ижодиёти кўргазмалари, спорт мусобақалари ҳамда оммавий сайр-томошалари ташкил этилди. Тадбирларда 1700 нафар болалар қатнашди. Тадбир иштирокчи ва ғолибларга хамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари берилди.

2014 йил 29 май-1 июн кунлари кам таъминланган оилалар фарзандлари, ота-онасиз қолган болалар, ногирон болалар, “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйлари тарбияланувчиларининг Термиз шаҳар хайвонот боғи, “Болажон” ва “Дўстлик” истирохат боғлари, вилоят қўғирчоқ театри, Археология музейи, тарихий обидалар ҳамда хайрия концертларига бепул ташрифи ташкил этилди. Тадбирда     1500 нафардан зиёд болалар қатнашди. 2014 йил 29 май-1 июн кунлари Термиз шаҳридаги М.Уйғур номли мусиқали драма театрида мактабдан ташқари таълим муассасалари ва болалар кутубхоналарида турли маънавий ва маърифий мавзуларда шоир, ёзувчи ва ижодкорлар билан ижодий кечалар, учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилди. Мактабгача таълим муассасаларида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, болаларда ижодкорлик қобилиятларини ўстириш, вилоят қўғирчоқ театрида шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланучилари ўртасида “Сурхоннинг жажжи гўзали” вилоят кўрик-танлови ўтказилди. Тадбир ғолибларига “Соғлом авлод учун” фонди томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари берилди. 2014 йил 1 июн куни Термиз шаҳридаги кам таъминланган оила фарзандлари, ногирон ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларидан 50 нафарини Термиз шаҳар хайвонот боғи ва Термиз шаҳар Археология музейи “Болажон” ва “Дўстлик” истироҳат боғларига бепул ташрифлар ташкил этилди.

2014 йил 29 май куни Термиз шаҳри миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг 9221-ҳарбий қисмида жами 50 нафар ҳарбий хизматчилар фарзандларининг ўртасида “Соғломжон-полвонжон” спорт мусобақалари ўтказилиб, тадбир иштирокчиларига “Соғлом авлод учун” фонд томонидан        50 дона бепул совғалар тарқатилди.

2014 йил 31 май куни Термиз шаҳридаги ўқувчилар ижодиёт марказида болаларнинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари, “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Бола ҳуқуқлари Конвенцияси” юзасидан соҳа мутахассислари иштирокида суҳбатлар ва учрашувлар ўтказилди. Тадбирда 100 нафар иштирокчи қатнашди.

Мулоҳаза билдириш