Мирзаобод туманида вояга етмаганлар ўртасида турли мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Сирдарё вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 2-11 июн кунлари давомида Мирзаобод тумани Мирзаобод тумани “Ойдин”, “Оқ олтин”, “Турғун Ахмедов”, “Деҳқонобод” ва “Чўлқувар” қишлоқ фуқаролар йиғинларида ҳамда Гулистон тумани “Деҳқонобод” шаҳар фуқаролар йиғинида “Эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари ҳақида биласизми?”, “Турмуш қуришда қизлар учун керакли маслаҳатлар”, “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” каби мавзуларда жами 198 нафар иштирокчилар ўртасида давра суҳбатлари ва маърузалар ўтказилди.

2-11 июн кунлари оралиғида Мирзаобод тумани “Ойдин”, “Оқ олтин”, “Турғун Ахмедов”, “Деҳқонобод” ва “Чўлқувар” қишлоқ фуқаролар йиғинларида ҳамда Гулистон тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида “Эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари ҳақида биласизми?”, “Турмуш қуришда қизлар учун керакли маслаҳатлар”, “Гиёҳвандликни тўхтатайлик!”, “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!”, “Оилада тиббий маданиятни ошириш”, “Шахсий гигиена” каби мавзуларда давра суҳбатлари ва маърузалар ўтказилди. Тадбирда жами  418 нафар иштирокчи қамраб олинди. Шундан 180 нафари аёллар, 153 нфари болалар, 45 нафари ўсмирлар, 31 нафари ўсмир қизлар ва 41 нафари эркакларни ташкил этди. Фонд томонидан дори-дармон, тиббий гигиеник  воситалар ва тиббий қўлланмалар тарқатилди.

Мулоҳаза билдириш