“Фахрийлар фахримиз” маданий тадбири

Маълумки, “Соғлом авлод учун” фонди мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида, давлат муассасалар ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1542-сонли қарорида белгиланган чора – тадбирларни бажарилиши юзасидан фонд томонидан бир қатор тадбирлар ва республика миқёсида тиббий кўриклар ўтказилиб келинмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида, 2015 йилнинг шу даврига ыадар “Соғлом авлод учун” фондининг кщчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 838 та қишлоқ ва 1297 та маҳаллаларидаги 10333 та оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит ва болалар соғлиги ўрганилди. Тиббий кўрик давомида жами 113587 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, аёллар 56060 (40201 ни туғиш ёшида ва 15859 ни қария аёллар); болалар 29959 нафар; ўсмирлар 15533 (12657 нафари ўсмир қизлар); эркаклар 12035 нафарни ташкил қилди.

Сизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли Қарори билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг 20-банди ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 17 июлдаги ПҚ-2371-сонли тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан ҳам алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, бугунги кунда фонд ва унинг барча ҳудудий филиаллари орқали жойларда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, 2015 йил 24 август куни соат 10:00да Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Ариранг” пансионатида ва 15:00да Тошкент вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси Оҳангарон “Саховат” кексалар ва ногиронлар учун интернат уйида “Ўзбегим ёшлари” гуруҳи билан ҳамкорликда маданий-маърифий тадбирларни ташкиллаштириш режалаштирилган.

Ушбу тадбирда Корея Республикасининг “KOFIH” халқаро хайрия фонди, “Соғлом авлод учун” фонди, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасининг вакиллари иштирок этишди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish