Эрта турмуш келтирар ташвиш

“Соғлом авлод учун” фонди Республикамизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий бой, интелектуал салоҳиятли ёш авлодни тарбиялаш борасида ёшларимизни соғлом ва бақувват бўлиб камол топишларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури, 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли Қарори ҳамда 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сонли “Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш Давлат дастури тўғсида”ги Қарорлари ижроси доирасида жадал суратда ишлар олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, 2015 йилнинг “Соғлом авлод учун” фондининг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 336 та қишлоқ ва 672 та маҳаллаларидаги 5393 та оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит ва болалар соғлиги ўрганилди. Тиббий кўриклар билан бир қаторда 4274 маротаба “ОИТС”, “Гиёҳвандлик”, “Соғлом турмуш тарзи”, “Репродуктив саломатлик” ва “Қизларни эрта турмушга бериш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, жами 177660 нафар иштирокчи қамраб олинди.

2016 йилнинг 19 феврал куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани Олмазор тиббиёт касб-ҳунар коллежида Фонд ходимлари, Тошкент тиббиёт Академияси профессорлари ва Тошкент шаҳар 16-оилавий поликлиника шифокорлари коллеж ўқувчилари учун соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатликни тўғри шакллантириш, “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуларида тиббий жиҳатдан тушунтириш ва тарғибот ишлари ўтказишди. Шунингдек, Олмазор тиббиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчилари томонидан “Эрта турмуш ташвишлари” номли саҳналаштирилган томошаси намойиш этилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва хомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва муҳбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish