“Эъзозимдасиз онажоним” мавзуида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол, ақлан етук, жисмонан бақувват этиб тарбиялаш, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди кенг доирадаги тадбирларини давом эттириб келмоқда.

Барчага маълумки юртимизда нишонланадиган барча байрам тадбирларида, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳам фаол иштирок этиб, ўз хайрия тадбирларни кенг доирада ўтказиб келмоқда.

Жумладан, 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб ҳам фонд бир қатор маданий-маърифий ҳамда хайрия тадбирларини ўтказмоқда. Режага мувофиқ, 2016 йилнинг 10 март куни соат 11:00да Тошкент вилояти Зангиота туманидаги болалар аҳлоқ тузатиш колонияси тарбияланувчилари ўртасида “Эъзозимдасиз онажон” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилиши ҳамда энг яхши иш эгаларига Фонднинг эсталик совғалари топширилиши режалаштирилган. Тадбир доирасида аҳлоқ тузатиш колониясида “Ўзбегим ёшлари” гуруҳи томонидан концерт дастури ва бадиий чиқишлар намойиши ўтказилиши режалаштирилган

Бугунги кунда аёлларнинг маҳаллалар, оилалардаги тинчлик ва осойишталик, меҳр-оқибат муҳитини сақлаш, ҳаёт ташвишлари ва муаммоларини сабр-тоқат, оқилалик билан ҳал этиш, фарзандларни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш билан бирга, юртимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида амалга оширилаётган туб ислоҳатлар ва янгиланишлар жараёнида қўшаётган улуши ҳар қанча эътирофга сазовардир.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсадёшлар билиб-билмай қилган хатолари орқасидан ўз оиласидан, ота-онасидан узоқда бўлишига қарамасдан эъзозли оналарни қумсашини ўз ижод маҳсулларида кўрсатиб беришга ҳаракат қилишган. Шу йўл орқали ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий ва маърифий даражасини юксалтириш, дунёқарашини шакллантириш, баҳамжиҳатликни ошириш, дўстона муносабатларни ўрнатиш, Ватанга, Онага янада садоқатли, меҳр-муҳаббатли қилиб тарбиялаш, тинчликнинг қадрига етиш каби инсоний фазилатларни такомиллаштиришдир.

“Эзозимдасиз онажоним” мавзуидаги маданий-маърифий тадбири доирасида бир қанча халқаро кўрик-танловлар лаурияти ва совриндонлари бўлган “Ўзбегим ёшлари” гуруҳининг саҳналаштирилган концерт дастури ўтказилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган барча оммавий ахборот воситаларига ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish