Фонднинг ҳудудий филиалларига «Мерседес Бенц» русумидаги мобил клиникалар ажратилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 255-сон "2015-2018 йилларда орол бўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, орол ҳалокатининг оқибатларини енгиллаштириш борасидаги чора-тадбирлар комплекс дастури тўғриси" даги қарори ижросини  таъминлаш мақсадида "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди кўчма тиббий ижтимоий ёрдам бригадалари моддий-техника базаларини мустаҳкамлаш ҳамда она ва бола соғлиғини муҳофаза қилиш,соғлом авлодни тайёрлаш ишида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш Агентлиги  (ТИКА)нинг Ўзбекистондаги  ваколатхонаси томонидан 10 дона "Мерседес Бенц" русумидаги мобил клиникалар ажратилди.

Мазкур мобил клиникаларнинг тақдимот маросими  2016 йилнинг 7 апрел куни соат 16:00 да "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди биносининг олди қисмида (Истиқбол кўчаси, 15 уй) Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Андижон, Сирдарё, Наманган, Хоразм, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳудудий филиаллари ва Тиббий ижтимоий марказ кўчма тиббий ёрдам бригадалари  ҳамда ҳудудлараро тиббий ижтимоий ёрдам бригадаси шароитларини яхшилаш учун ўтказилади.

Javob berish