“Наврўз садолари” II халқаро мусиқа кўрик фестивали бўлиб ўтди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими вазирликлари, “Сўғдиёна” миллий чолғулар камер оркестри, Швейцариянинг ҳамкорлик бюроси, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси.

Миллий чолғулар оркестри ва кўп овозли ансамбллари жамоа ижрочилиги – республикамиз мусиқа маданиятидаги энг ёш йўналишларидан биридир. “Наврўз садолари” II халқаро халқ чолғулари оркестрлари ва кўп овозли ансамблларининг мусиқа фестивали кўп овозли ижро шаклини ривожлантириш ва янада оммалаштиришга йўналтирилган.

Фестивалда катта оркестр жамоалари билан бир қаторда, кичик ансамбл гуруҳларининг иштирок этиши, республикамизнинг узоқ нуқталарида ҳам мусиқа оламида ижод қилиб келаётган турли ёшдаги ижодкорларни кенгроқ қамраб олишни таъминлайди. Ушбу фестивал “Соғлом она ва бола йили”га бағишланиб, Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 12 декабрдаги ЎРҚ-122-сонли “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияни ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 ноябрдаги ПҚ-2435-сонли “Болалар мусиқа ва саньат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда. Фестивал ташкилий қўмитаси эса фарзандларимизни аввало маънавий жиҳатдан соғлом, мустақил фикрлай оладиган, юксак интеллектуал салоҳиятли, чуқур билимли ва замонавий дунёқарашга эга, мамлакат тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир баркамол авлодни шакллантириш, давлат ва жамиятнинг барча куч ва имкониятларини ана шу мақсадларга сафарбар этишга доир кенг миқёсли чора-тадбирларни амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.

2007 йилдан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу фестивал – болалар ва ёшларнинг мусиқий тарбиясига бағишланган Давлат дастурларини бажариш, шунингдек республикамизнинг келажакдаги маданиятининг ривожи учун миллий чолғуларимиз ижрочилигида етук кадрлар тайёрлашга йўналтирилгандир. 2016 йилги фестивал Ташкилий қўмита қарори ҳамда хорижий ҳамкорлар таклифи инобатга олиниб,  II маротаба халқаро миқёсда ўтказилмоқда. Фестивал иштирокчилари: маданият, мусиқа ва санъат лицейлари ҳамда коллежлар оркестр ҳамда ансамбллар билан биргаликда, профессионал жамоалардан ташкил топгандир. Фестивал I босқичи жойларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ғолибликни қўлга киритган маданият, мусиқа ва санъат лицейлари ҳамда коллежлар жамоалари ҳамда қўшни Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон Республикаларидан қатнашиб, умумий иштирокчилар сони 1000 нафардан зиёддир. Уларнинг ёши эса 16 ёшдан 19 ёшгачани ташкил этади. Бу йилги фестивалда Андижон шаҳрининг 43-сонли мактабгача таълим муассасасининг “Болажон” ва Тошкент шаҳар 360-сонли мактабгача таълим муассасасининг “Асалой” болалар ансамбли иштирок этади. Танлов учун ажратилган композиторлар ижодиётидан ҳар бир йўналиш учун янги шартли асарлар тавсия этилган. Ўтган йили ўтказилган фестивал – танлов натижалари ёш ижрочилар махоратини ўсишига анча ёрдам берди.

“Наврўз садолари” номли II халқаро халқ чолғулари оркестрлари ва кўп овозли ансамблларининг мусиқа кўрик фестивали – ўтган йилларда бўлиб ўтган фестивалларнинг мантиқий давомидир.

Фестивал ўтказиш тартиби: (Ўзбекистон давлат консерваторияси)

02.05.16       – 09:00 – 09:45 Матбуот анжумани (116-хона)

09:30 – 10:00 Миллий чолғулар кўргазмаси (Консерватория фойеси)

10:00 – 10:15 Фестивалнинг очилиши (катта зал)

10:15 – 10:45 “Суғдиёна” миллий чолғулар камер оркестрининг болалар учун концерт дастури

11:00 – 17:30 кўп овозли ансамбл ва оркестрларнинг чиқишлари (катта зал)

18:00 – 19:00 Андижон санъат коллежи “Тарона” халқ чолғулари камер оркестрининг концерти

03.05.16          – 09:00 – 17:30 кўп овозли ансамбл ва оркестрларнинг чиқишлари (катта зал)

04.05.16          09:00 – 10:30 Халқаро анжуман

10:30 – 12:00 Маҳорат дарслари: дирижёрлик ва чолғу ижрочилиги бўйича (ўқув хоналар)

12:00 15:00 Тақдирлаш маросими ва Гала концерт (катта зал)

Фестивалнинг бадиий раҳбари – проф. Феруза Равшановна Абдурахимова.

Фестивал ташкилий қўмитаси ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish