Халқаро ҳамкорлик алоқалари

“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди мурувват йўналишида хайрия тадбирларини амалга ошириш, ўз Низоми ҳамда Давлат Дастурларининг ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйлари, махсус мактаб интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш учун дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак, озиқ-овқат, ногиронлик аравачалари, спорт инвентарлари ва бошқалардан иборат мурувват ёрдамларини топшириб келмоқда.

Мазкур хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, фонд ҳамкор халқаро ташкилотлар билан бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Жумладан 2015 йилдан бошлаб “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилотининг Ўзбекистон Республикасининг ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатларини моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича янги лойиҳаси доирасида 2015 йил 3 октябр куни Тошкент шаҳар Кўзи ожизлар махсус мактаби ва Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 58-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаблари учун умумий 85248 АҚШ долларига тенг бўлган спорт, мусиқа, ўқув ва тиббиёт жиҳозларидан иборат мурувват юклари топширилди. Шунингдек лойиҳа доирасида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 58-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабининг жами 46 нафар ўқитувчилари Абдулла Авлоний номидаги Республика педагог ходимлар ва кадрларни қайта тайёрлаш малакасини ва малакасини ошириш институтида махсус семинар тренингда малака оширишди.

2016 йил 5 декабр куни Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги 70-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаби учун умумий 35900 АҚШ долларига тенг бўлган спорт, мусиқа, ўқув ва тиббиёт жиҳозларидан иборат мурувват юклари топширилди. Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги 70-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабининг жами 33 нафар ўқитувчилари Абдулла Авлоний номидаги Республика педагог ходимлар ва кадрларни қайта тайёрлаш малакасини ва малакасини ошириш институтида махсус семинар тренингда малака оширишди.

Шунингдек 27 ноябр – 2 декабр кунлари Корея Республикасининг “Siloam Center for the Blind” халқаро ташкилоти шифокорлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси офталмология шифохонасида беморларда катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасида аҳолини умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди ва 31 нафар беморлар жарроҳлик амалиётларини ўтказишиб соғломлаштиришди. 2 декабр куни Қорақалпоғистон Республикаси офталмология шифохонасига “Siloam Center for the Blind” халқаро ташкилоти томонидан дори-дармонлар мурувват ёрдамлари сифатида топширилди.

Шунингдек Ўзбекистонлик 3 нафар врач офтальмологлар ва 8 нафар реабилитолог ва физиотерапевт йўналишларидаги врачлар Корея Республикасида малака ошириб қайтишди.

Ушбу ҳамкорликнинг давоми сифатида 2017 йилнинг 26 — 30 июн кунлари  Корея Республикаси DAEGU Университети профессори Kim Tae Ho, профессор ассистенти Kim Dong Hyun ва “Siloam Center For The Blind” хайрия ташкилоти Lee Chang Jinлар иштирокида реабилитолог ва физиотерапевт йўналишидаги мутахассислар учун Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт марказида тренинг машғулотлари ўтказилди.

“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Мулоҳаза билдириш