Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси

 

2017 йил   4 июль куни   Ш.Рашидов тумани  25-сонли  қишлоқ  оилавий поликлиникада    “Соғлом авлод учун” фонди Жиззах вилоят филиалининг тиббий –ижтимоий  патронаж бригадаси    мутахассисилари  томонидан  Хайраобод қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи   аҳоли жумладан аёллар 81 нафар, туғиш ёшдаги аёллар 31 нафар, 16 нафар болалар ва 24 нафар эркаклар  жами 127 нафар  аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.  Тиббий кўрик  давомида    ижтимоий  химояга  мухтож, ногирон фарзанд тарбиялаётган  оилаларга ва кексаларга  дори-дамронлар, ёзги оёқ кийимлар    хайрия сифатида берилди.

      Аҳоли тиббий саводҳонлиги ва маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш,  ногирон болалар туғилишини олдини олиш, репродуктив саломатлик,  ОИТС  ва гиёҳвандликни олдини олиш  мақсадида  ўртасида    “Эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги никохнинг салбий оқибатлари”, ОИТС ва гиёхвандликни олдини олиш,  “Хавфли юқумли, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш”, “Сиз скрининг текширувини биласизми?”  мавзуларида  давра сухбатлари ва маърузалар ўтказилди. Жами  эшитувчилар  21 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш