“Янги йил” байрами ва болаларни қишки таътил вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш

Фонд Марказий аппарати томонидан 4январ куни “Янги йил” байрами ва болаларни қишки таътил вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш мақсадида Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда, Цирк ва Миллий театр томошаларига 300 нафардан ошиқ Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги ижтимоий химояга муҳтож оила фарзандлари қамраб олинди. 6 январ куни “Янги йил” байрами томошаларига 40 нафар ижтимоий химояга муҳтож оила фарзандларини жалб этилиб Тошкент шаҳридаги Рус академик драмма театри томошаларига оборилди.

Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали томонидан туман таянч масканлари, “Махалла” фонди,Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақолпағистон кенгаши, Халқ таълими бошкармалари хамкорлигида 28-декабр куни Тахиатош тумани болалар(гудаклар) уйи, 29- декабр куни Хужайли тумани №1 Мехрибонлик уйи, Елликкалъа тумани санаат саройида, Амударья тумани хокимият золида, Чимбой тумани 8-сонли мусика мактабида, Тахтакупир тумани маданият саройи олдида, Караузак тумани хокимият залида, ижтимоий химояга муҳтож оилалар фарзандлари учун жойлардаги театр саҳналарида ўтказиладиган “Янги йил” байрамига бағишлаб саҳналаштирилган дастурлар ўтказилди. “Махалла” фонди,Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақолпағистон кенгаши, Халқ таълими бошкармалари, Ўзбекистон махсус Олимпиадаси Қ.Р бўлими хамкорлигида Тахиатош шахри Болалар уйи, Узбекистон Карлар жамияти Коракалпоғистон бўлими, Хужайли тумани 1-сонли Мехрибонлик уйи тарбияланувчилари ва ижтимоий химояга мухтож оилалар фарзандларини, ногирон болаларни Куғирчок театрига, Нукус шахри ижтимоий химояга мухтож оилалар фарзандларини ва ногирон болаларни Бердак театрига «Совға» курсатувига, болалар учун мулжалланган филмларга ташрифлари уюштирилди.

Туман таянч масканлари, “Махалла” фонди,Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақолпағистон кенгаши, Халқ таълими бошкармалари хамкорлигида Ёшларни маънавий онгини шакиллантириш мақсадида ижтимоий химояга мухтож оилалар фарзандларини Елликкалъа тумани кадимий орхиологик музейига, Чимбой тумани Экономика колледжи укувчиларини Хива шаҳрига саёҳатлар уюштирилди.

Фонднинг Бухоро вилояти ҳудудий филиали томонидан 28 декабр куни Бухоро вилояти болалар юқумли касалликлар касалхонасида, Бухоро вилоят Кўзи ожизлар махсус кутубхонасида, Бухоро вилоят Сил касаллиги диспансерида 29 декабр куни Бухоро вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси, 30 декабр куни Бухоро шахар 28803 харбий қисмида кам таъминланган оиласида ногирон булган болаларга “Янги йил” байрами тадбири ташкиллаштирилди. Мазкур байрамда 100 нафар иштирокчи қатнашди. Ушбу тадбир иштирокчиларига жамғарма томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Фонднинг Фарғона вилояти ҳудудий филиали томонидан Туман хокимлиги, хотин – қизлар қўмиталари билан хамкорликда 24 декабр куни Янги йил байрами муносабати билан 30 – махсус кўп тармоқли ногирон болалар боғчаси тарбияланувчиларидан манзилли хабар олинди. 26 декабр куни Президентимиз томонидан имтиёзли равишда Мингтут маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2 та оилага кам таъминланган ва 

ногирон оилаларга бераладиган уйларниннг калити топширилиш маросимида фонд томонидан совғалар берилди.

Фонднинг Жиззах вилояти ҳудудий филиали томонидан

21 декабр куни Янгиобод туман таянч пункти, Янгиобод туман хокимлиги, туман халқ таълим бўлими билан хамкорликда 20 нафар ижтимоий химояга мухтож оила фарзандларини Жиззах шаҳридаги Х.Олимжон музейига ташрифлари ташкил этилди.   

28 декабр куни Ш.Рашидов туман таянч пункти Ш.Рашидов туман хокимлиги ва прокуратураси билан ҳамкорликда туман Саноат сервис касб – хунар коллежида 35 нафар имконияти чекланган кам таъминланган оила фарзандлари учун “Янги йил” байрам дастури ташкил этилди. 25 нафар болаларга туман таянч пункти томонидан қимматбахо совғалар топширилди.

10 январ куни “Соғлом авлод учун” Жиззах вилоят филиали вилоят маданият бошқармаси билан хамкорликда вилояит қўғирчоқ театрида 15 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож оила фарзандлари учун сахналаштирилган қўғирчоқ томошаси ташкил этилди.

Фонднинг Қашқадарё вилояти ҳудудий филиали томонидан

Қашқадарё вилоят Муллатуйчи Тошмуҳаммедов номли мусиқали театрида 28 – 29 декабр кунлари Меҳрибонлик уйи, махсус мактаб интернатлари тарбияланувлари, ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандлари учун “Янги йил” байрамига бағишлаб сахналаштирилган байрам дастурлар ташкил этилди. Тадбирда Президент совғалари ва Хомийлар томонидан байрам совғалари тарқатилди.

Вилоят ўрта махсус касб хунар таълими ва “Ёшлар иттифоқи” билан хамкорликда 1 – 10 январ кунлари фаол ўқувчилари ва гуруҳ фаоллари Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларига саёхат уюштирилди. Кам таъминланган оила фарзандлари қишги таътилда бепул истирохат боғларига ва болалар учун фильмларга, байрам томошаларига олиб борилди.

Фонднинг Наманган вилояти ҳудудий филиали томонидан 29 декабр – 10 январ кунлари Наманган шаҳридаги 26 – Меҳрибонлик уйи ва туманлардаги махсус мактаб интернат тарбияланувчилари, хизмат пайтида вафот этган харбийларнинг фарзандлари, кам таъминланган оилаларнинг болалари иштирокида шаҳар марказидаги “А.Навоий” номли театрида “Президент арчаси”га янги йил байрами билан болажонларга янги совғалари тантанали топширилди хамда “Қорбобонинг совғаси” мавзусида театралаштирилган байрам тадбирлари ўтказилди.

30 декабр – 10 январ кунлари вилоят марказидаги “З.М.Бобур” номли маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган Янги йил арчаси майдонида 26 – Меҳрибонлик уйи ва махсус мактаб интернат тарбияланувчилари, кам таъминланган оилаларнинг болалари, мактабгача тарбия муассаларининг болажонлари иштирокида “Янги йилим – бахтли йилим” мавзусида хамкор ташкилотлар биргаликда болаларнинг қишки таътил кунлари хар куни байрам тадбирлари ўтказилди ва сирли топишмоқ, топқирлик уйинларида ғолиб бўлган болажонларга “Соғлом авлод учун Қорбобоси” томонидан янги йил совғалари топширилди.

4 – 9 январ кунлари 26 – Меҳрибонлик уйи ва 49 – сонли маҳсус мактаб интернат тарбияланувчиларини, кам таъминланган оилаларнинг болаларини шаҳар марказидаги “Вилоят фаҳрийлар” музейларига саёхатлари уюштирилиб, уларни маънавий дам олишларига ёрдам кўрсатилди.

Фонднинг Сирарё вилояти ҳудудий филиали томонидан 24 декабр куни  Ёшлар иттифоқи, Халқ таълими бошқармаси билан хамкорликда Сирдарё туман 71 – сонли ёрдамчи мактаб – интернатида, 25 – 27  декабр кунлари Гулистон шаҳар 15 – сонли МТМда  “Меҳрибонлик”, “Мурувват” уйлари, махсус мактаб интернат тарбияланувчилари, кам таъминланган, ижтимоий химояга мухтож оилаларнинг фарзандларини жойлардаги 

ўтказилган “Янги йил” байрамига бағишланган концерт дастурларга жалб этилди ва уларга хомийлар томонидан совғалар топширилди.

Фонднинг Хоразм вилояти ҳудудий филиали томонидан 28 декабр куни  Хоразм вилояти “Огаҳий” мусиқали драма театрида Хива “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари, ижтимоий химояга мухтож оилаларнинг фарзандлари учун “Янги йил” байрамига бағишлаб тадбир ўтказилди.

29 – декабр куни Хоразм вилояти “Огаҳий” мусиқали драма театрида Хива “Мурувват эркаклар уйи” тарбичланувчилари, , ижтимоий химояга мухтож оилаларнинг фарзандлари учун фильмлар намойиш этилди.

2018 йил 5 январ куни Ёшлар иттифоқи билан хамкорликда ёшларни манавий онгини шакллантири мақсадида ижтимоий химояга мухтож оилаларнинг фарзандларини вилоятдаги диққатга сазовор ва қадимий жойларга саёхат уюштирилди.

Фонднинг Самарқанд вилояти ҳудудий филиали томонидан 16декабр куни “Янги йил” муносабати билан ўсмирлар ўртасида ушу спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди. Иштирокчиларга хомийлар томонидан юмшоқ ўйинчоқлар топширилди.

19 декабр куни Янги йил муносабати билан “Анъанавий Каратэ-до” федерацияси Самарқанд  вилояти бўлими томонидан “Янги йил”га бағишлаб “Корбобо совгаси” карате спорт  тури  бўйича мусобақа ўтказилди.

20 – 21 декабр кунлари Янги йил муносабати билан Самарканд шахар ва туманларда истиқомат килаётган  ногиронларга ва  кам таъминланган оилалар учун байрам тадбири ўтказилиб, совғалар ҳамда ногиронлик аравачалари тарқатилди. 2017 йил  25 декабр куни Самарканд банк коллежида  байрам тадбири ўтказилди.

Фонднинг Навоий вилояти ҳудудий филиали томонидан 10 январ куни  “Янги йил” байрами муносабати билан  Зарафшон шаҳридаги МСЧ 3 – сонли шифохонасида даволанаётган 10 нафар бемор болалар ҳолидан манзилли хабар олиниб, эсдалик совғалар топширилди. “Янги йил” байрами муносабати билан  Фонд вилоят филиали  ва Навоий шаҳридаги “Ўзбекистон” кинотеатри билан ҳамкорликда 48 нафар Навоий шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчи болаларни, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини “Ўзбекистон” кинотеатрида намойиш этиладиган болалар учун мўлжалланган фильмга ташрифларини ташкил этилди. “Янги йил” байрами муносабати билан  Фонд вилоят филиали Хатирчи туман таянч пункти  ва Хатирчи тумани “Дўстлик” кинотеатри ҳамкорликда Хатирчи туманида яшовчи кам таъминланган , ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 50 нафар болаларни  Хатирчи тумани “Дўстлик” кинотеатрида кинофилм кўриш учун олиб борилди. “Янги йил” байрами муносабати билан  Фонд вилоят филиали томонидан “Кармана тарихий  ўлкашунослик” музейи билан ҳамкорликда  36 нафар Навоий шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчи болаларни, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини “Кармана тарихий  ўлкашунослик” музейига саёҳати уюштирилди. ( 5 та тадбир)

Фонднинг Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали томонидан 2017 йил 27 – 30 декабр кунлари , 2018 йил  1 – 9 январ кунлари

махсус-мактаб интернатлари ва «Мехрибонлик» ва “Мурувват” уйларини қўллаб-қувватлаш ва уларга инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатиш мақсадида, “Махалла” фонди, “Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассосацияси”
”Соглом авлод учун” халкаро хайрия фонди вилоят филиали томонидан Термиз шаҳридаги 12-сонли  “Мехрибонлик” уйига    50 нафар болаларга совғалар, “Янги йил” байрами муносабати билан мурувват ёрдамлари тариқасида етказиб берилди. 2017 йил 27 – 30 декабр кунлари , 2018 йил  1 – 9 январ кунлари Термиз 

шаҳридаги 12-сонли  «Мехрибонлик» уйидаги тарбияланувчилари ва ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар фарзандларини Термиз шаҳридаги “М.Уйғур” номли драма  хамда, Қўгирчоқ театрларида  “Ёшлар” марказида ташкиллаштириладиган “Янги йил” томошаларига жалб этилди. Мамлакатимизда ахолини соғлом турмуш тарзини мустахкамлаш ҳамда “Янги йил” байрами муносабати билан, ижтимоий химояга мухтож кам таъминланган, кўп болали оилаларни маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида, Вилоят ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитаси, “Соғлом  авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят ҳудудий филиали, “Махалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, “Болалар” жамғармаси  вилоят бўлимлари, вилоят Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари бошкармаси, “Ёшлар иттифоқи” хамда хомий ташкилотлари билан хамкорликда Термиз шаҳридаги “Турон” тўйхонасида кам таъминланган оила фарзандларига янги йил дастурхони безатилиб ош ташкил этилди ва 130 нафар болажонларга янги йил совғалари улашилди. “Янги йил” байрами муносабати билан ўтказиладиган “Президент арчаси” вилоят тадбирида Фонднинг вилоят филиали ҳисобидан 130 нафар кам таъминланган оила фарзандлари хамда ногирон болаларга байрам совғаларини топширилди.

 

Фонднинг Тошкент вилояти ҳудудий филиали томонидан 27 декабр куни Тошкент вилояти ҳудудида истиқомат қилувчи 50 нафар кам таъминланган оилалар фарзандлари “Миллий” театрда ўтказилган “Куч адолатда” номли  байрам томошасига  олиб борилди. 28 декабр куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида “Янги йил” байрами муносабати билан Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида истиқомат қилувчи 4 нафар кам таъминланган оила фарзандларидан манзилли хабар олиниб, 150 000 сўмлик совғалар берилди. 28 декабр куни Тошкент вилояти ҳудудий филиали, Тошкент вилояти хокимлиги, Хотин – қизлар қўмитаси билан хамкорликда, Тошкент вилояти Янгийўл туманида “Янги йил” байрами муносабати билан Тошкент вилояти ҳудудидаги  Янгийўл, Чиноз, Зангиота, Тошкент туманларида истиқомат қилувчи 15 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож имконияти чекланган болалар учун байрам тадбири ўтказилди. Байрамда 15 нафар имконияти чекланган болаларга фонд томонидан ногиронлар аравачалари  ҳамда янги йил совғалари  топширилди. 29 декабр куни Тошкент вилояти ҳудудий филиали, Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси билан хамкорликда Тошкент вилояти, Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида “Янги йил” байрами муносабати билан Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудида истиқомат қилувчи 15 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож имконияти чекланган болалар учун Қорбобо ва Қорқиз иштирокидаги байрам тадбири ўтказилди. Байрамда болаларга фонд томонидан юмшоқ ўйинчоқлар ҳамда янги йил совғалари  топширилди.  (Жами 1 162 000 сўмлик совғалар топширилди). 30 декабр куни Тошкент вилояти ҳудудида истиқомат қилувчи 30 нафар кам таъминланган оилалар фарзандлари “Миллий” театрда ўтказилган “Куч адолатда” номли байрам томошасига  олиб борилди.

Фонднинг Тошкент шаҳар таянч маскани томонидан 15 – 25 декабр кунлари Байрам муносабати билан, 8 нафар имконияти чекланган, етим болалар ҳолидан манзилли хабар олинди ва озиқ-овқатлардан иборат пакетлар топширилди. 26 декабр куни Тошкент шаҳрида жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш йўлида ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган, тан жароҳати олиб ногирон бўлиб қолган, шунингдек касаллиги туфайли вафот этган, Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга (50 нафар)   ширинликлардан иборат “Янги йил”  совғалари топширилди. 27 декабр куни Тошкент шаҳар “Катта Чиланзор” маҳалла болалари 

учун “Жасмин” болалар гуруҳининг Янги йил байрамига бағишланган “Бахтли болалик” концерти  ташкиллаштирилди. (30 нафар томошабин ва 15 нафар иштирокчи). 27 декабр куни Тошкент шаҳар Яшнобод, Сергели туманларида истиқомат қилувчи (жами:40 нафар) кўп болалик, кам таъминланган оилалар фарзандлари Ўзбек Давлат Циркида ўтказилган  “Янги йил арчаси” байрам дастурига таклиф этилдилар. 3 – 6 январ кунлари Тошкент шаҳар  Учтепа, Яшнобод туманларида истиқомат қилувчи (жами:200 нафар) кўп болалик, кам таъминланган оилалар фарзандлари Ўзбек Миллий академик драма театрида ўтказилган  “Семурғ ва Опоғой” спектакли намойишига таклиф этилдилар. 3 январ куни А.Навоий Яшнобод, Шайхонтоҳур, туманларида истиқомат қилувчи, кўп болалик, ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар фарзандлари (100 нафар)“Вой дод” номли кинокамедия намойишига бепул ташрифлари уюштирилди.  

Фонднинг Андижон вилояти ҳудудий филиали томонидан 12 декабр куни Андижон тумани Ўрикзор маҳалла фуқаролар йиғинида, 14 декабр куни Андижон тумани Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида, 29 декабр куни Қўрғонтепа тумани Турон замин маҳалла фуқаролар йиғинида тадбир ўтказилди. Тадбирда 144 нафар кам таъминланган оила фарзандлари хамда ногирон болаларга байрам совғаларини топширилди. 29 декабр куни Андижон “Саховат уйи”, Қўрғонтепа тумани болалар мурувват уйида тадбир ўтказилди. Тадбирда 140 нафар кам таъминланган оила фарзандлари хамда ногирон болаларга байрам совғаларини топширилди. Янги йил байрами муносабати билан 22 декабр куни ахолидан манзилли хабар олинди ва мурувват ёрдамлари топширилди. Шунингдек Бўз ва Избоскан туманларида истиқомат қилувчи ногиронларга жами 416677 сўмлик мурувват ёрдамлари кўрсатилди.

Javob berish