“Менинг қарашим-менинг дунёим” лойиҳаси

“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди ўз Уставида белгиланган тадбирларни амалга ошириш ва “L’OCCITANE” (Франция) Фондининг Ўзбекистондаги эксклюзив дистрибьютри ЯТТ “Фатеева Ю.В.” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирликлари ўртасида 2017 йил 1 ноябрда имзоланган ўзаро ҳамкорлик шартномаси доирасида “Менинг қарашим-менинг дунёим” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида 2018 йилнинг февраль-март ойларида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги 1 ва 4-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ва Юқори Чирчиқ туманидаги 1, 7 ва 19-сонли умумий ўрта таълим мактабларида таълим олаётган 1000 нафар ўқувчиларини  офтальмологлар кўригидан ўтказиш ва кўрик натижасида кўриш қобилияти пасайган ва кўзойнакларга этиёжи аниқланган қарийб 500 нафар ўқувчиларга кўзойнаклар таёрлаб бепул тарқатиш режалаштирилган.

“Менинг қарашим-менинг дунёим” лойиҳаси 2018 йилнинг 20 февраль куни Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида бошланди ва у жорий йилнинг март ойи охиригача давом этиши кутилмоқда.

 “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари