«Истеъдод» II Халқаро танлови

 Жорий йилнинг 23-29 апрель кунлари академик чолғулар, эстрада ва анъанавий ижрочилик бўйича "Истеъдод" II халқаро танлови ўтказилади. Танловнинг асосий мақсадлари ўқувчи ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён этиш, ўқувчиларда ўзлари танлаган ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни ошириш, ёш ижрочиларнинг истеъдоди ва ижодий қобилияти бўйича ижрочилик кўникмаларини янада ривожлантириш, ўзбек ва бошқа халқлар куйларидан баҳраманд бўлишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ўзбек мусиқа маданиятини юксак даражага кўтариш, миллий санъатимизни дунё саҳналарига олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни кашф этиш ва улар ижодини тарғиб этиш ҳисобланади.

    Танловда Хитой Халқ Республикаси, Корея, Россия Федерацияси, Германия, Озарбайжон, Эрон, Белорусия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Туркия каби давлатлардан вакиллар иштирок этади.

 

Javob berish