Саломатлик” поезди олис манзиллар сари

Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сонли Қарори билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида Республиканинг экологик жиҳатдан ноқулай минтақаларида яшовчи (Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари) аҳоли учун “Саломатлик” поездларини ташкил этиш йўли билан чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун “Sog`lom avlod uchun” фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг чекка ҳудудларига 2017 йилнинг 15-23 май кунлари Тошкент – Сариосиё – Қумқўрғон – Бойсун – Дарбанд – Оқрабод – Деҳқонобод – Тошкент йўналишида “Саломатлик” поезди ташкил этилди.

Маълумот ўринида айтиб ўтиш жоизки, 2018 йилнинг 16-21 январ кунлари Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида Андижон вилоятига “Саломатлик” поезди ташкил этииб, тиббий мутахассислар томонидан 734 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Акция давомида вилоятдаги тиббий ва ижтимоий муассасаларга шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли равишда озиқ-овқат пакетлари (200 дона) ҳамда тиббий кўриклардан ўтган аҳолига жами 1 млрд. 312 млн. сўмлик инсонпарварлик ёрдами тарқатилди. Шунингдек, жорий йилнинг 21-29 март кунлари Тошкент–Тинчлик–Конимех–Кара-ката–Мустақиллик–Бузоубой–Учқудуқ II–Тошкент йўналишида “Саломатлик” поезди ташкил этилди. Навоий вилоятига амалга оширилган акция давомида мутахассислар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож 1 923 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 2 425 нафар аҳолига ҳамда 14 та ташкилот, муассасаларига 491 млн. сўм миқдоридаги инсонпарварлик ёрдамлари етказиб берилди. 2018 йилнинг 19-27 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг аҳолига тиббий ҳамда инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш мақсадида Тошкент – Қорақалпоғистон – Жаслиқ – Тошкент йўналишида “Саломатлик”поезди ташкил этилди. Ушбу хайрия акцияси давомида мутахассислар томонидан 2 885 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда аҳолои, даволаш профилактика муассасаларига жами 2 млрд. 972 млн.сўмлик мурувват юклари етказиб берилди.

Навбатдаги “Саломатлик” поезди учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан махсус вагонлар тақдим этилиб, юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 15 май куни соат 21:00 да Тошкент Жанубий вокзалидан йўлга чиқди. Ушбу малакали шифокорлар билан бирга жойларда фонднинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу инсонпарварлик ёрдами 7 млрд. 842 млн. 411 минг сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон, тиббиёт анжомлари ва жиҳозлари, ногиронлик аравачалари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамларидан ташкил топган.

Мазкур поезд ўз режаси давомида бориши кўзда тутилган Сариосиё, Қумқўрғон, Бойсун, Дарбанд, Оқрабод, Деҳқонобод станцияларига яқин ҳудудларидан ташқари фонднинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси орқали ҳудуддаги марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ўз ёрдамини кўрсатиши режалаштирилган.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривожлантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш.

Тадбир ҳомийлари: АҚШнинг “Resource and Policy Exchange”, “AmeriCares”, “Toms Shoes” халқаро ташкилотлари, Германия Федератив Республикасининг “Tovarish – Hilfe fuer kinder” халқаро ташкилоти, “Navro`z PTK” МЧЖ, “AGRO BIO KIMYO” МЧЖ, “Jahon invest plast” МЧЖ, “BEST CARE INDUSTRIES” МЧЖ ва бошқалар.

“Соғлом авлод учун” фонди ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish