«Камалак жилоси» расмлар кўрик танлови

           

       2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда Узбекистон Респуликаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сонли Қарорида белгиланган чора-тадбирлар  ижросини таъминлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол, ақлан етук, жисмонан бақувват этиб тарбиялаш, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида хамда 1 Октябр – “Устоз ва мураббийлар куни”га бағишлаб “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари иштрокида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси кенг доирадаги тадбирларини давом эттирмоқда.

                  Маълумки, “Камалак жилоси” расмлар кўрик-танлови 1997 йилдан буён ўтказилиб, болаларни санъат ва маданиятга бўлган қизиқишларини янада оширишга, иктидорли ёшларни аниқлашга, уларда тасвирий санъат ва бадиий ижодга бўлган қизиқиш ва эътиборини мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Мазкур танлов бу йили ҳар доимгидан ҳам ўзгача руҳда ўтади. Ўтган йиллар давомида танловда иштирок этиб санъат хусусан, рассомчилик санъатига меҳр кўйган болажонлар бугун жамиятимизнииг муносиб аъзоларига айландилар. Меҳр ва иштиёқ  билан  қайсидир маънода санъат асарларини яратган жажжи қўлчалар бугун жамиятимиз, Ватанимиз ривожи учун меҳнат килмокда.

             Бу йилги танлов ҳам “Соғлом авлод учун” халкаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Sen yolg’iz emassan” жамғармаси, Ўзбекистон Бадиий Академияси билан ҳамкорликда 2018 йил 5 октябр куни соат 10:00 дан 13:00 га қадар Тошкент Фотосуратлар уйида ўтказилади.

                  Ушбу кўрик-танловда Республикамиздаги  “Меҳрибонлик” уйларининг 1200 нафар тарбияланувчилари иштирок этиб, вилоят боскичларида ғолиб деб топилган 100 дан ортиқ акварел расмлар ва 80 дан ортиқ амалий санъат асарлари мазкур кўрик-танловнинг якуний босқичига тақдим этилиши кўзда тутилмоқда. Ҳайъат аъзолари томонидан тасвирий асарлар йўналишида 4 ёшдан 10 ёшгача  бўлган иштирокчилардан 3 нафар (1,2,3 ўринлар); 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган иштирокчилардан З нафар (1,2,3 ўринлар); амалий санъат асарлари йўналишида  4 ёшдан 10 ёшгача бўлган иштирокчилардан З нафар (1,2,3 ўринлар); 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган иштирокчилардан З нафар (1,2,3 ўринлар) жами 12 нафар ғолиблар ҳамда 10 та номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади. 

         Кўргазма давомида Тошкент шаҳри “Меҳрибонлик” уйларининг  иқтидорли тарбияланувчилари ўртасида алоҳида, тезкор расмлар кўрик-танлови ҳам ташкил этилади.

         Танлов кўргазмаси якунида хайъат аъзолари томонидан аниқланган “Камалак жилоси” Республика расмлар кўрик-танлови ғолиблари “Соглом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси хамда “Sen yolg’iz emassan” жамғармаси томонидан кимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланадилар.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари