“Вилсон” билан оғриган Настарин ёрдамга мухтож

            Ҳар қандай миллатнинг асосий бойлиги – оналар ва болалар саломатлигидар.           Шундай экан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш миллат келажагини муҳофаза          қилиш билан баробардир.

   Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий бой, интелектуал салоҳиятли ёш авлодни тарбиялаш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

       “Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия фонди томонидан Республика миқёсидаги кенг кўламли ишлар бунинг яққол мисолидир. Бугунги кунда ёрдам сўраб мурожаат қилганларнинг ҳеч бири беэътибор қолмаяпти.

     Байналминал маҳалласи Боғибаланд кўчасида яшовчи фуқаро Жумаева Зухра фондга мурожаат йўллаб қизи Васина Настариннинг Вилсон касаллиги ташхиси кўйилганлиги, Туркия давлатида даволаниб қайтганлигини ва умрбод METALCAPTASE (Германия) таблеткасини тавсия қилишганини айтиб мурожаат қилган.

Оила билан яқиндан танишганимизда, кўп йиллар давлат ташкилотларида хизмат қилиб келаётгани бироқ ҳозирда оилавий шароитига кўра ўз ҳисобидан таътилда бўлиб турган Зухра опа,   турмуш ўртоғи Васин Владимирнинг 2014 йил вафотидан сўнг икки нафар фарзандлари Васина Настарин (2004 йил) ва Васин Руслан (2007 йил)ларга ҳам ота ҳам она бўлиб тарбия бериб келаётган опа қизининг соғлидан хавотирда.

Шу йилнинг апрел ойидан бошлаб    Настариннинг ҳолсизланиши, бош айланиб ўтириб қолишини кузатган Зухра опа бир неча Пойтахтимиздаги бир неча даво масканларида врачлар кўригида бўлишганида Настаринга мудхиш – жигар циррози ташхисини қўйишди.  Шу йилнинг 14 июлидан 14 августига қадар Истамбулдаги профессор доктор Yilmaz Caka Oglu ҳузирида бўлишади ва қизчага Вилсон ташхисини қўяди.

Қизча энди ўн тўрт ёшга тўлди, у ҳали мактаб ўқувчиси. Онаси Зухра опанинг фарзандаларидан умиди катта. Айниқса қизи Настариннинг мактабдаги аъло ўқиши, Шаҳар Олимпиадасиги ютуқлари, оилада онасига севимли қиз, укасига меҳрибон опа бўлган қизалоқнинг бир неча ой ичида руҳий тушкунликка тушиб қолиши жудаям ачинарли ҳол.             

“Соғлом авлод учун” фонди томонидан фуқаро З.Жумаевга қизи Настариннинг даволаниши учун жамғарма томонидан йилида бир марта бериладиган моддий ёрдам ажратиб берилди.

Табиийки дори жуда ҳам қиммат ва 14 ёшли Настарин Сиз-у бизнинг ёрдамимизга муҳтож.

Ушбу мурожаат орқали Сиз азизлардан қизалоғимиз Настариннинг  даволаниши учун ҳомийлик қилишингизни сўраймиз ва умид қиламизки қўлингиздан келадиган яхшиликни аямайсиз деган умид билан – “Соғлом авлод учун” хайрия фонди. Зеро “Соғлом фарзанд – юрт келажаги”. 

Х/р23120000800000445001.  

п/к № 8600 490431447390 АКБ “КАПИТАЛБАНК”

МФО 00445

ИНН 201052301

JUMAYEVA ZUXRA NIZOMJONOVNA.

Тел.н:  (90) 318-11-79.

 

“Sog`lom avlod uchun” фонди

тел.: (+99894) 697-63-38, факс: 233 02 89

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари