“Фонднинг 2018 йил мобайнидаги фаолияти” мавзуида матбуот анжумани

 “Соғлом авлод учун” фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом она-соғлом бола” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 февралдаги 08-21-2-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил Халқ билан мулоқат ва инсон маънфатлари  йили” Давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-2302-сонли Қарори, 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сонли “Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш Давлат дастури тўғрисида”ги қарорлари ижроси таъминлашда маданий-маърифий, тиббий, мурувват ва спорт йўналишларида хайрия тадбирларини кенг доирада давом эттириб келмоқда.

Ушбу тадбирлар асосан, соғлом авлодни вояга етказиш, иқтидорли, ногирон болаларни қўллаб-қувватлаш, болалар спортини ривожлантириш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, ҳалқаро ҳамкорлик, “Меҳрибонлик” уйлари, махсус болалар муассасалари ва кам таъминланган оилаларга мурувват ёрдамларини кўрсатишга йўналтирилган.

Юқоридаги тадбирларни амалга оширишда ва кенг омма эътиборига жалб этишда бевосита оммавий ахборот воситалари ходимлари ва ҳамкор ташкилотларнинг хизматларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиздир.

Шу мақсадда, жорий йилнинг 29 ноябрь  куни соат 11:00да Миллий матбуот марказида “Соғлом авлод учун” фондининг 2018 йил 9 ойлик фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжумада ҳамкор ташкилотлардан иборат вазирлик, идоралар вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Тадбирда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг 2018 йил давомида қилинган ишлари тўғрисида ҳисоботлари тингланди.

2018 йилнинг давомида Фонднинг хорижий ва маҳаллий ҳамкорлари орқали 40 маротаба умумий қиймати 49 млн. 561 минг АҚШ доллари ва 174 млрд. 759 млн сўмга тенг бўлган мурувват юклари қабул қилинди. Мурувват юклари асосан дори-дармонлар, санитария гигиена воситалари, тиббий жиҳозлар ва анжомлар, ногиронлик аравачалари, ортопедик маҳсулотлар ва бошқаларни ташкил этади.

Мазкур мурувват юклари тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда алоҳида тақсимотга кўра, жами 267 ташкилот ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги тиббий-ижтимоий муассасаларга, “Гўдаклар”, “Меҳрибонлик” уйлари, “Мурувват” ва “Саховат” уйларида яшаётган кекса ва ёлғиз, парваришга муҳтож қариялар учун тарқатилганлиги, 2018 йил давомида АҚШнинг “Амери Керз” халқаро ташкилоти томонидан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондига 48 млн 997,3 минг АҚШ доллари қийматидаги медикаментлар ва оёқ кийимлари келтирилиб, Фонднинг худудий филиаллари орқали ўз эгаларига етказилганлиги, фонд томонидан Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги уч томонлама шартнома доирасида 2018 йил  мобайнида 26 нафар бемор болалар  Германия клиникаларига даволаниш учун юборилганлиги ва 26 нафар даволанишга юборилган болалар соғломлаштирилиб қайтиб келишганлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

 Шунингдек, “Friedensdorf International” халқаро ташкилотининг грант маблағи доирасида жағ-юз ва ортопедик нуқсонлари бўлган 217 нафар болалар, 83,2 млн. сўм маблағ доирасида Ўзбекистон Республикаси касалхоналарида соғломлаштирилганлиги, Ўзбекистон  Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги, “Sog`lom avlod uchun” фонди ва “Artemis Medicare Services Limited” (Ҳиндистон) Госпитали билан ҳамкорликда 2018 йил  9 ой давомида 20  нафар оғир турдаги туғма юрак нуқсони бўлган болалар 19 минг АКШ доллари доирасида “Artemis Medicare Services Limited” (Ҳиндистон) Госпиталида соғломлаштирилганлиги ҳам йиғилиш қатнашчилари учун маълумот тариқасида етказилди.

2018 йилнинг 16-22 июнь кунлари Корея Республикасининг Ин Ха Университети госпитали малакали шифокорлари 16 июнь  куни Тошкент вилояти Юқори-Чирчиқ тумани Суранкент қишлоғи “Ариранг” қариялар уйида, 20 июнь куни “Sog`lom avlod uchun” фонди Тиббий-ижтимоий марказида, ва 20-22 кунлари Навоий шаҳри “Ханжин групп” комплекси биносида жами 545 нафар аҳоли умумий тиббий кўрикдан ўтказилди.

2018 йилнинг 26 май-1 июнь кунлари Корея Республикасининг Ёнсей университетининг “Severance” госпитали малакали шифокорлари Андижон вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт марказида 328 нафар куйишдан кейинги асоратлари бўлган, туғма лаб-танглай асоратлари бўлган болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишиб, оғир деб топилган 39 нафар болаларда жарроҳлик амалиётларини ўтказишиб соғломлаштиришди.

2018 йилнинг 9 ойи мобайнида Корея Республикасининг “Vision care servise” халқаро ташкилоти шифокорлари ҳам юртимизга ташриф буюриб Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида Бухоро ва Навоий вилоятларида истиқомат қилувчи беморларда катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасида мақсадида мутахассис офтольмологлар текширув ўтказишди. Хайрия акцияси давомида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Vision care servise” халқаро ташкилотлари ўзаро келишув меморандуми доирасида жами  858 нафардан ортиқ кўз соҳасида касаллиги бўлган беморларга офтальмологик маслаҳат ва тавсиялар берилди. Шундан 112 нафар беморларда катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасидаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

2018 йилнинг 27 апрелида Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида Корея Республикасининг “Junior Chamber International – JCI” ташкилоти ва “Сэджонг” госпитали малакали шифокорлари ташриф буюришиб, жами 40 нафар ортиқ туғма юрак нуқсони ташхиси қўйилган бемор болалар ҳам умумий тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижаларига кўра жорий йилнинг июль-август ойида 6 нафар туғма юрак нуқсони билан оғринган Ўзбекистонлик бемор болалар Корея Республикасида жарроҳлик операцияларини ўтаб қайтишди.  

2018 йилнинг 12 сентябрь-1 октябрь кунлари Корея Республикасининг “Седжонг” шифохонасига юрак пароги билан туғилган 12 нафар болалардан иборат гуруҳ операция қилиш учун юборилди ва согломлаштирилди.

2018 йил 9 ойи мобайнида Туркиянинг ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги ТИКА кўмагида Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида жами 765 нафар лаб-танглай ва куйиш асоратлари бўлган болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, улардан 157 нафари операция қилинди.

2018 йилнинг 20 февралидан – 15 март кунлари Франция Республикасининг «L’OCCITANE» Фонди билан хамкорликда Тошкент Педиатрия Институтида ва Республика Офтольмология клиникасида Тошкент вилоятининг Урта ва Юкори Чирчик туманларининг 1000 дан ортик болалар курикдан утказилди. Текширув давомида 325 нафар укувчилар кузойнаклар билан таъминландилар.

Ҳисобот даврида “Соғлом авлод учун” фондининг Кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари орқали харбий хизматчиларнинг  7447  нафар аёллар, 7180 нафар болалар, 511 нафар ўсмирлари бор оилалари тиббий кўриклардан ўтказилди.

 Шунингдек, 2018 йилнинг 9 ойи давомида фонд ва унинг худудий филиаллари томонидан 2008 маротаба маданий-маърифий ва болалар спортини ривожлантириш йўналишларида тадбирлар ташкил этилди. Тадбирларга асосан вояга етмаганлар ўсмирлар жалб этилди.

2018 йилнинг 9 ойида Фонд, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликда 4 та “Саломатлик” поездларини ташкил этди. Булар асосан Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига ташкил этилди. Жами 58 млрд. 488 млн. сўмлик инсонпарварлик ёрдамлари етказилиб, 10456 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Ушбу ҳудудлардаги тиббий ва ижтимоий муассасаларга мурувват юклари сифатида дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари, озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар ва бошқалар берилди.

Хулоса қилиб айтганда, ўтган давр мобайнида Давлат дастулари ва ўз Низоми ижросини таъминлаш юзасидан салмоқли ишларни амалга оширди. Бу хайрли ишлари орқали аҳолининг ижтимоий муҳофаза муҳтож қатламларига манзилли равишда ёрдам кўрсатилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва мухбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари