“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди мурувват йўналишида хайрия тадбирларини амалга ошириш, ўз Низоми ҳамда Давлат дастурларининг ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйлари, махсус-мактаб интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш учун дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак, озиқ-овқат, ногиронлик аравачалари, спорт инвентарларидан иборат мурувват ёрдамларини топшириб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ4947-сонли Фармонига мувофиқ 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини таъминлаш мақсадида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган шахсларнинг ёрдамчи ва реаблитация техника воситалари билан таъминланганлигини ошириш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш, шунингдек 1000 та ногиронлар аравачаси ва ортопедик анжомлар ажратиш борасида “Соғлом авлод учун” фонди бир қатор ишларни амалга оширмоқда.
Мазкур хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, 2018 йилнинг 30 ноябрь куни соат 11:00да Тошкент Фотолар уйида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқаролар учун хайрия тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида имконияти чекланган фуқаролар учун махсус ногиронлик аравачалари ва унинг эҳтиёт қисмлари, юриш мосламалари ҳамда топширилди. Тақдим этилган ногиронлик аравачалари ва юриш мосламалари Германиянинг “Tovarishch – Helf for Children” халқаро ташкилотидан ҳамда АҚШнинг “AmeriCares” халқаро ташкилоти томонидан юборилган.
Бундан ташқари жорий йилнинг 26-30 ноябрь кунлари а Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида истеъқомат қилувчи 100 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож имконияти чекланган хотин-қизлар Фонд тасаррувидаги Тиббий ижтимоий марказ малакали шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, кўрсатмаларга биноан мурувват ёрдамида дори-дармонлар воситалари тарқатилди.
Фонднинг мурувват йўналишидаги асосий халқаро ҳамкорларидан бири ҳисобланган “AmeriCares” халқаро ташкилоти билан 21 йил мобайнида ҳамкорлик қилиб келинади. Биргина 2018 йилнинг даврига қадар халқаро ташкилотлар томонидан 25 дан мурувват юклари қабул қилинган бўлса, шундан, 20 дан ортиғи АҚШнинг “AmeriCares” халқаро ташкилоти томонидан юборилган. Ушбу ташкилот томонидан жорий йилда 520 та ногиронлар аравачалари юборилган бўлиб, бугунги кунда фонд ва унинг ҳудудий филиаллари орқали кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда имконияти чекланган фуқароларга топширилмоқда ва биз бугун бунинг гувоҳи бўлдик.
Ушбу халқаро ташкилот томонидан 2010-2018 йиллар давомида жами 4920 дона ногиронлик аравачалари юборилган бўлиб, улар жойлардаги Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Хотин-қизлар қўмиталари ва “Маҳалла” фонди бўлимлари орқали тарқатилди.
Бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон ногиронлар жамияти вакиллари иштирок этди.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.