“Гуанминь ЮньНань” (Хитой) госпитали

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

“Соғлом авлод учун” фонди бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Ўтган йиллар давомида фонд мазкур йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH фонди, “Siloam Сenter for the Blind” ва “Vision Care Servise” халқаро ташкилотлари, Ewha Womans University, Ин Ха ва Бундан Ча Университетлари госпиталлари билан ҳамкорликда туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари, кўз соҳасидаги касалликлар ва бошқа ташхислар билан оғриган ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди.

Бундан асосий мақсад соғлом авлодни дунёга келтириш, миллат генофондининг софлигини, саломатлигини таъминлаш, комил инсонни тарбиялашдир. “Соғлом авлод учун” фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили“да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар вакилларининг ўзаро ҳамкорлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда «Синьцзян шаҳри Осиё–Европа Халқаро маркази» масъулияти чекланган жамият Компанияси (Хитой), “Гуанминь ЮньНань” (Хитой) госпитали билан ҳамкорликда жорий йилнинг 29 сентябрь – 4   октябрь  кунлари Хитой Халқ Республикасининг офтальмолог шифокорлар делегацияси томонидан Тошкент шаҳрида хайрия операциясини ўтказилди.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бугунги кунда Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлик муносабатлари кенг кўлам касб этиб, стратегик шериклик алоқалари юксак даражага кўтарилмоқда. Мамлакатларимизнинг миллий манфаатлари, ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, жаҳондаги нуфузи юксалишига хизмат қиладиган бу алоқалар ўзаро дўстлик, мустаҳкам ишончга асосланган ҳамкорлик негизида тараққий этмоқда. 

Бугун ҳам “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан мазкур сана арафасида Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган Чжанг Хонгпинг хоним бошчилигидаги бир гуруҳ офтолмолог-шифокорлар иштирокида  хайрия акцияси ўтказилди.

Сиз ва биз гувоҳи бўлиб турган ушбу акция доирасида Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалардан саралаб олинган катарактадан азият чекаётган 200 нафардан ортиқ беморларимиз бепул операция қилиндилар.

 “Соғлом авлод учун” фонди ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди

Javob berish