Соғломлаштириш дастури амалда (Корея Республикасининг “KOFIH” халқаро ташкилоти шифокорларини юртимизда бўлиши)

“Sog`lom avlod uchun” фонди бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2016 йил давомида фонд мазкур йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Ҳиндистон Республикасининг “Artemis Medicare Services Limited” госпитали, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH фонди, “Vision Care” халқаро ташкилоти, “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти, Ewha Womans University, Ин Ха ва Бундан Ча университетлари госпиталлари билан ҳамкорликда Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди.

Жумладан, фонд узоқ йиллардан бери Корея Республикасининг бир қатор халқаро ташкилотлари ва Университетлари билан ҳамкорликда кенг кўламда фаолият олиб бормоқда. Фонд 2015 йилдан бошлаб Корея Республикасининг “KOFIH” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Ўтган йиллар мобайинида бир қанча тиббий жиҳоз ва тиббий ускуналардан иборат инсонпавралик юклари қабул қилиб олинди. Навбатдаги инсонспавралик юклари ўтган йилнинг октябрь ойида "KOFIH"  (Корея Республикаси) компанияси томонидан тиббий жиҳозлар ва эҳтиёт қисмлардан иборат инсонпарварлик юклари келтирилиб, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ Болалар шифохонасига ва Фонднинг Тиббий ижтимоий марказига тақдим этилди. Бу энг охирги русумдаги DIAMOND-5A  (Digital X-ray equipment model: DIAMOND-5A) рақамли РЕНТГЕН аппаратидир.

2015 – 2019 йиллар мобайнида Корея Республикасининг “KOFIH” халқаро ташкилоти томонидан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондига 8 маротаба умумий қиймати 246 минг АҚШ долларига га тенг бўлган мурувват юклари қабул қилинган.

 Ушбу ишларни давом эттириш мақсадида, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Корея Республикаси халқаро соғлиқни сақлаш фонди KOFIHнинг лойиҳа доирасида, 2020 йил  14 январь куни соат 12:00 да Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани болалар шифохонасида инсонпарварлик ёрдами сифатида келган янги рақамли РЕНТГЕН аппарати топшириш маросими бўлиб ўтади..

 “Sog`lom avlod uchun” фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва мухбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

 

????????????????????????????????????

????????????????????????????????????

????????????????????????????????????

????????????????????????????????????

????????????????????????????????????

Javob berish