Янги йил байрами ва қишки таътилни мароқли ўтказиш бўйича

«Соғлом авлод учун» Халқаро  хайрия фонди ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан

“Янги йил” байрами ва болаларни қишки таътил вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш

 юзасидан ўтказилган тадбирлар

М А Ъ Л У М О Т И

Фонднинг Марказий Аппарати Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда 23 декабр куни кам таъминланган оилалар фарзандлари учун Фонднинг Тошкент шаҳар таянч маскани раҳбари маъсулигида Эстрада – цирк коллежида “Қорбобо ва қорқиз” томоша ташкил этилди. Тадбирда жами 50 нафар оилалар фарзандлари иштирок этишди. 26 декабр куни 23 – Меҳрибонлик  уйи тарбияланувчилари учун “Сен ёлғиз эмассан” жамоат фонди маъсулигида Ўзбекистон Ёшлар театрида болалар учун “Питер Пенинг қорбобога ёзган мактуби” номли спектаклга махсус таклифнома билан бепул ташрифлари уюштирилди. Тадбирда жами 40 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этишди. 28 декабр  – 10 январ кунлари Ўзбек Миллий Академик Драмма театрида 21,22,23, 30 – Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун “Янги йил” эртаги номли томошаларига бепул ташрифлари ташкил этилди. Тадбирда жами 350 нафар болалар иштирок этишди. 30 декабр – 6 январ  кунлари Ўзбек Давлат Сатира театрида Тошкент шаҳридаги 30 ва 21 – Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда Тошкент вилоятидаги 14 ва 15 жойлашган Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун “Қорқизнинг саргузаштлари” номли томошасига маҳсус таклифонамалар билан бепул ташрифлари ташкил этилди. Тадбирда жами 300 нафар болалар иштирок этишди. 4 – 11 январ кунлари Рус Драматик театри ва Ўзбекистон Мусиқали комедия театрларида “Қизил гул” номли спектаклга Тошкент шахридаги барча меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ижтимоий химояга мухтож оила фарзандалари, кам таъминланган оилалар фарзанлари иштироки таъминланди. Томошаларда жами 450 нафар болалар иштирок этдилар.
5 январ куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат Академик Катта театрида “Золушка” спектаклига Фонд ва Тиббий ижтимоий марказ ходимларининг фарзандлари учун махсус таклифнома билан бепул томошалар ташкил этилди. Тадбирда жами 50 нафар болалар иштирок этишди. 7 январ куни Ёш томошабинлар театри ва Silk Route Marionettes марионетка театрларида “Янги йил арчаси, қор парчаси” ва “Ганс ва Греттел” эртак спектакларига 30 ва 22 меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари махсус таклифномалар билан бепул ташрифлари амалга оширилди. Тадбирда жами 100 нафар болалар иштирок этишди. Шунингдек, Фонд ва хомийлар ёрдамида Янги йил байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги 23 ва 30 Меҳрибонлик уйларига хайрия акцияси сифатида маииший техника буюмлари, болалар учун бадиий китоблар,ширинликлар ҳамда санитар – гигиеник воситалар топширилди.

Фонднинг Қорақолпоғистон Республикаси худудий филиалли томонидан Хўжайли тумани 1-сонли «Мехрибонлик уйи» тарбияланувчиларини «Ёш томошобинлар» театрида, Қоракалпоқ давлат куғирчоқ театрида  байрам тадбири уюштирилди. Шуманай тумани 1,2,3,5,8,11-сонли мактабгача таълим муассасаларида Қоракалпоқ давлат куғирчоқ театри жамоати томонидан сахналаштирилган байрам  дастурлари жалб этилди ва янги йил совғалари берилди.Тахтакўпир тумани 2-сонли ўрта мактаб ўқувчиларини Нукус шахри Цавицкий номли музейига олиб борилди ва Тахтакўпир маданият саройида бўлиб ўтган «Янги йил» тадбирларига бепул ташрифлари уюштирилди.

Фонднинг Хоразм вилояти худудий филиалли томонидан 2019 йил 25 декабр куни Урганч туманидаги 18 – сонли мактабда “Янги йил” муносабати билан арча байрами ўтказилди хамда уларга фондл томонидан совғалар берилди.

2019йил 26 декабр куни Урганч шахридаги махсус ихтисослаштирилган  22-сон мактабгача таълим муассасида “Янги йил” муносабати билан арча байрами ўтказилди ва бемор болаларга витаминли сироплар ва совғалар берилди.

2019 йил 27 декабр куни Урганч шахридаги ихтисослаштирилган  93-сон мактаб интернатида болалар учун байрам тадбири утказилиб, фонд ва хомийлар томонидан совғалар тарқатилди. 2019 йил 30 декабр куни “Мехр гулшани” ногиронлар жамияти билан хамкорликда ногиронлиги булган болалар учун “Янги йил” тадбири ўтказилди ва уларга Фонд томонидан мурувват совғалари ва дорилар топширилди.

Фонднинг Сирдарё вилояти худудий филиалли томонидан 2019 йил 23 декабр куни Гулистон шаҳар истироҳат боғида Гулистон шахар хотин-қизлар қўмитаси, шахар “Маҳалла” фонди, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди хамкорлигида Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида таълим олаётган боқувчиси йўқ, кам таъминланган ва ногирон болалар учун ташрифлари ташкил этилди. Тадбирда жами 80 нафар болалар иштирок этишди.

             Фонднинг Жиззах вилояти филиали томонидан 2019 йилнинг 4 январь куни Юнус Ражабий номидаги мусиқали драма театрида театр актёрлари томонидан саҳналаштирилган “Янги йил саргузашти” номли театр томошасига Рус миллий маданият маркази хамда Фонд томонидан жами 40 нафар  боқувчиси йуқ, ногирон, кам таъминланган оила фарзандлари учун бепул ташрифлари ташкил этилиб мароқли ҳордиқ чиқариш имконияти берилди.

Фонднинг Навоий вилояти худудий филиалли томонидан 2020 йил 10 январ куни “Янги йил” байрами ва болаларнинг қишки таътилини мароқли ўтказишлари учун Навоий шаҳар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчлирининг 36 нафарига “Кармана тарихий ўлкашинослик” музейига бепул ташрифлари ташкил этилди.

Фонднинг Фарғона вилояти худудий филиалли томонидан 2019 йил 27 декабр куни Дангара туман маданият саройида Данғара туман хокимлиги, халқ таълими бошқармаси, соғлиқни сақлаш бошқармаси, Маҳалла ва Нуроний жамғармалари хамкорлигида кам таъминланган оилалар фарзандлари ва ногирон болаларни вақтларини кўнгилли ўтказишлари учун “Президент арчаси” байрам тадбирига ташрифлари ташкил этилди. Тадбирда жами 435 нафар болалар иштирок этишди.

Фонднинг Қорақолпоғистон Республикаси худудий филиалли томонидан Нукус шахри мактабгача таълим муассасаси  «Имкон» реабилитация маркази тарбияланувчилари, Тахтакўпир, Канликўл, Амударё, Караузяк, Чимбой туманларида байрам муносабати  билан ногиронлиги бўлган шахслар, имконияти  чекланган  етим болалар ҳолидан манзилли хабар  олинди янги йил совғалари  ва озиқ овқатлардан  иборат  пакетлар  топширилди

Фонднинг Хоразм вилояти худудий филиалли томонидан Байрам муносабати билан Вилоят ногиронлар жамияти билан хамкорликда имконияти чекланган ногирон болаларга бағишлаб Урганч шахридаги “Ёшлар” марказида катта байрам тадбири ўтказилиб, 60 нафар болага Фонд томонидан оеқ кийимлар ва хомийлар томонидан озиқ-овқат пакетлари тарқатилди.

Байрам муносабати билан Урганч шахри А.Темур кўчаси 13 уйда яшовчи ногиронлиги бўлган Жумамуратова Шодияга юриш мосламаси берилди ҳамда туманларда яшайдиган заиф эшитувчи 28 нафар болаларга мултивитаминлар тарқатилди.

Вилоят хокимлиги вилоят хотин-кизлар қўмитаси билан хамкорликда Урганч шахрида яшайдиган кам таъминланган, имконияти чекланган болалар холидан манзилли хабар олиниб, байрам совғалари тарқатилди.

Фонднинг Сирдарё вилояти худудий филиалли томонидан 2019 йил 27 декабр куни Гулистон шаҳар “Гўдаклар уйида” вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси,  шаҳар маданият бошқармаси ҳамда вилоят Мудофаа бошқармалари хамкорлигида байрам муносабати билан имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган 39 нафар болалар холидан манзилли хабар олиниб, уларга янги йил совғалари ва озиқ-овқатлардан иборат пакетлар топширилди.

Фонднинг Фарғона вилояти худудий филиалли томонидан 2019 йил 31 декабр куни Ўзбекистон тумани хокимлиги, фонд таянч пункти, Нуроний ва Маҳалла жамғармалари маънавий ва маърифий бўлимлари хамкорлигида, байрам муносабати билан имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган болалар, ногиронлиги бор оилалар ҳолидан манзилли хабар олиш, янги йил совғалари ва озиқ-овқатлардан иборат пакетлар топширилди.

Фонднинг Марказий Аппарати томонидан 26 декабр куни Фонднинг тиббий ижтимоий марказида рўйхатдан ўтган қандли диабет касали билан хасталанган болалар учун  Алишер Навоий номидаги киносаройидаги “Янги йил қиссаси” номли шоу дастурга бепул ташрифлари ташкил этилди. Тадбир давомида болаларга махсус янги йил совғалари тақдим этилди. Тадбирда жами 40 нафар болалар иштирок этишди.

Фонднинг Қорақолпоғистон Республикаси худудий филиалли томонидан Канликўл тумани 1-сонли мактабгача таълим муассасасида, Амударё тумани Маданият уйида, Караузяк тумани 28,2,33-сонли ўрта мактабларда, Элликқалаъ, Чимбой, Кегейли туманлари Санат саройларида «Бахтли болалик» концерт дастурлари  ташкил этилди ва байрам совғалари берилди.

Фонднинг Хоразм вилояти худудий филиалли томонидан “Янги йил арчаси” тадбирларини куранирки рухда утказиш максадида “Ёшлар” иттифоки, Вилоят Маданият бошкармаси билан хамкорликда Урганч шахридаги “Огохий” теартида туманларда истикомат киладиган кам таъминланган  ногирон болалар учун “Бахтли болалик” концерт дастури ташкил этилди хамда хомийлар томонидан байрам дастурхонларпи ташкил этилди.

Фонднинг Навоий вилояти худудий филиалли томонидан 2019 йил 28 декабр куни “Янги йил байрами” муносабати билан Навоий шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказида “Янги йил арчаси” деб номланган маданий тадбир ўтказилди. Тадбирда фаол иштирок этган тўгарак аъзоларига фонд вилоят филиалли томонидан китоблардан иборат эсталик совғалари топширилди.

Фонднинг Марказий Аппарати томонидан 23 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Мудофа Вазирлигида хизмат қилаётган харбийларнинг фарзандлари учун Ўзбекистон Давлат цирки биносида “Янги йил” байрами муносабати билан ўтказилган  тадбир томошаларига бепул  ташрифлари ташкил этилди. Тадбирда жами 50 нафар болалар иштирок этдилар.

 

Фонднинг Қорақолпоғистон Республикаси худудий филиалли томонидан Чимбой, Қанликўл туманларида жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш , фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда ҳалок бўлган, тан жароҳати олиб ногирон бўлиб қолган, Ички Ишлар ходимларининг фарзандлари холидан хабар олинди ва  улар учун совға- саломлар берилди.

Фонднинг Хоразм вилояти худудий филиалли тиббий ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Ички ишлар ходимларининг оилалри ва фарзандлари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Фонднинг Навоий вилояти худудий филиалли томонидан 2020 йил 10 январ куни  Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилгани 28 йиллиги ва “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ватан олдидаги бурчани адо этаётган вақтда ҳалок бўлган Навоий шаҳрида истиқомат қилаётган ҳарбийларнинг оилаларидан манзилли хабар олинди ва дори-дармонлардан иборат инсонпарварлик ёрдамлари етказиб берилди.

 

Javob berish