«Соғлом авлод учун» халкаро хайрия фонди ва унинг ҳудудий филиаллари фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
22 февраль 1996 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида
тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги
№71-сон қарорининг бажарилиши

 

Андижон вилояти “Соғлом авлод учун” хайрия фонди Тиббий Ижтимоий бригада ходимлари томонидан 2021 йил 5-09 апрель кунлари Улуғнор тумани  “Шахриобод”, Улуғнор тумани “Мингчинор”, “Обод” , “Бўстон”, “Фаровон” махалларида кам даромадли  ахолининг 426 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, 200 та оилага дори-дармонлар хайрия қилинди.

 Тошкент шахар тиббий ижтимоий бригада томонидан 5 – 6 апрель кунлари Узбекистон Республикаси Тоифаланган Объектларни Куриклаш Кушинлари Кумондонлиги харбий хизматчиларининг оила аъзолари тиббий курикдан утказилди, 7-8 апрель кунлари Яшнобод туманининг "Амир Темур", "Ватандош" махаллаларида ижтимоий химояга мухтож жами: 217 нафар ахоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 53 нафар ахолига дори-дармонлардан  иборат хайрия ердами курсатилди.

Навоий вилоят "Соғлом авлод учун" халкаро хайрия фонди Навоий вилоят худудий филиали тиббий ижтимоий бригадаси ходимлари томонидан 6.04.2021 йилнинг 06-09 апрель  кунлари Кизилтепа туманининг 5 та махалласи: Окработ, Кал'аи Азизон, Узлишкент, Бободуги, Сарой махалларида истикомат килувчи 357 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, 93 нафар аҳолига дори-дармон воситалари таркатилди.

Самарканд вилояти "Соғлом авлод учун "халкаро хайрия фонди ходимлари 2021 йилнинг 03-08 апрель кунлари Самарканд туман Ок Бюро, Тайлок туман Чубот 9224 харбий кисм хизматчиларининг оила аъзолари хамда Нуробод туман Юкори Сазогон, Сазогон, Чортут махаллаларида кам таъминланган ва ногирони бор оилаларнинг жами 589 нафар ахоли тиббий кўрикдан ўтказилди..

2021йил 5-8апрел кунлари Қорақалпоғистон Республикаси "Соғлом авлод учун" фонди Канликул туманида тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан хамкорликда: Арзымбеткум, Кыятжарган овулларида истикомат килувчи 304 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, курик натижасида жами 251 фукораларга дори-дормонлар ва кўз ойнаклар хамда 20-сонли умум таьлим мактабидаги усмир укувчиларга шамоллашга карши бепул мурруват ёрдами сифатида  дорилар таркатилди. Фукораларга коронавирус инфекциясининг олдини олиш  хамда соғлом турмуш тарзи тўғрисида тушунтириш ишлари  олиб борилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сурхандарье вилояти худудий филиали ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан хамкорликда 2021 йил 5-8 апрелда Термиз шахар Богишамол, Тупроккургон, Гулистон, Шифокор махалларида яшовчи темир дафтар ва аёллар дафтарига киритилган кам таьминланган, ногирони бор куп болали ижтимоий химояга мухтож  оилаларнинг жами 263 нафар ахолиси тиббий  кўрикдан  ўтказилди. Тиббий кўрик вақтида сурункали касаллиги аниқланган аҳолига “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан 213  нафар фукарога  мурувват дори-дармонлари тарқатилди.

2021 йилнинг 5-9 апрель кунлари "Соғлом авлод учун" халкаро хайрия фонди Хоразм вилоят филиали шифокорлари Кушкупир, Шовот туманларининг жами 11 махаллаларининг  402 нафар ахолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 108 нафарига мурруват ердами дори-дармонлари таркатилди. Соғлом турмуш тарзи, коронавирусга карши курашиш тугрисида, Кариндошлар уртасидаги  никохининг огир окибатлар туғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

”Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сирдарё вилоят филиали томонидан 2021 йилнинг 01- 08.04 кунлари Ширин шахрининг  49479-99440 харбий кисм харбийларининг оила азолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Гулистон туманида жойлашган    7 та: Дехконобод, Заибдор, Ишонч, Мевазор, Юлдуз, Мустакиллик, Улугбек махалларида истикомат киладиган кам таъминланган 246 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.    102 нафар мухтож оилаларга дори-дармонлар, гигиеник воситалар ва кўзойнаклар берилди.

Тошкент вилояти "Соғлом авлод учун” хайрия фонди ходимлари 2021 йилнинг 02-08 апрель кунлари Бекобод туманига карашли 2 та харбий кисм хизматчиларининг оила аъзолари хамда Паркент  туманининг: Яшнаобод, Бойкозон, Бешкапа махаллаларининг жами 447 нафар аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди ва 197 нафар аҳолига дори-дармонлар берилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари