2011 йил — Спортни ривожлантириш дастурлари

Республикамизда болалар спортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари ўтган ҳисобот йилида 1.923 та спорт тадбирини ўтказди. Шу жумладан,

20 февраль куни Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш муносабати билан Жамғарма Маданият ва спорт ишлари бўйича Бош бошқарма, “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуаси ва “Ниппон Кемпо Ренмей” жамияти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри миқёсида ушбу спорт тури бўйича очиқ биринчиликни уюштирди. Бу тадбирда жами 100 та спортчи қатнашди.

9 март куни Жамғарма Республика Синхрон сузиш федерацияси билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг “Саховат спорт сервис” мажмуасида 8 март – Хотин-қизлар байрамини нишонлаш муносабати билан “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан белгиланган совринлар учун синхрон тарзда сузиш мусобақалар ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Спорт ва маданият ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Тошкент вилояти ҳокимияти, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси қошидаги Жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг Бош кенгаши, «Rake Nur» қўшма корхонаси, Экофорум ННТ, Ўзбекистон Республикаси Экстремал ва тоғ туризми федерацияси, Тошкент вилояти ўлкашунослик ва экология, спортнинг тоғ шароитида ривожлантириладиган турлари ва туризм мактаби, муаллифлик қўшиқларининг ижрочилари Ассоциацияси, “Булоқча” ННТ, “Kushan Tur” туристик компаниялари билан ҳамкорликда 3-5 июнь кунларида Чимён тоғ тизими бағрларида жойлашган «Rake Nur» қўшма корхонасига қарашли дам олиш масканида “Чимён садоси — 2011” деб номланган экологик – туристик фестиваль ўтказилди.

15 май куни Тошкент Умумқўмондонлик ҳарбий билим юртида Республика Халқ таълими вазирлигининг кўмагида “Ботирлар” деб ном олган ҳарбийлаштирилган спорт мусобақалари ўтказилди. Бу тадбирда Тошкент шаҳри ва вилояти мактабларининг ўқувчилари, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари қатнашдилар. Ушбу тадбирни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Жамғарма 973.7 минг сўм сарфлади.

27 июнь куни “Саховат спорт сервис” мажмуасида синхрон сузиш бўйича чемпионат ўтказилди. Унда бутун республикамиздан 115 та ўқувчи қизлар иштирок этишди.

16-18 август кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Қуёшли” болалар дам олиш масканида “Жасур болалар — 2011” номли телеўйин ўтказилди. Ушбу тадбирни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Жамғарма 561.3 минг сўм сарфлади.

21-23 август кунлари Термиз шаҳрида Республикамиз мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган “Хотин-қизлар спартакиадаси” номли фестиваль уюштирилди. Ушбу тадбирни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Жамғарма 625.5 минг сўм сарфлади.

24 октябрь куни пойтахтимиздаги “Миллий боғ”да “Экстрим наркотикларга қарши” дебном олган фестиваль ўтказилди. Ушбу тадбирда 6-22 ёшли болалар қатнашдилар. Тадбирни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Жамғарма 1 304.9 минг сўм сарфлади.

1-4 ноябрь кунлари Халқаро ассоциациянинг “Комбат айкидо” спорт тури бўйича очиқ кубоги бўлиб ўтди. Жамғарма ушбу тадбирнинг 30 қатнашчисига совғалар улашди.

28-29 ноябрь кунлари “Special Olympics” ташкилоти билан ҳамкорликда болаликдан ногиронлар иштирокида спорт гимнастикаси бўйича турнир ўтказилди. Жамғарма мазкур тадбирнинг 100 иштирокчисига умумий қиймати 190.2 минг сўмлик совғалар улашди.

5-7 декабрьда пойтахтимиздаги “Қушбеги” спорт мажмуасида стол тенниси бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармаси томомнидан таъсис этилган кубок учун республика миқёсидаги турнир бўлиб ўтди. Тадбирни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Жамғарма 1 674.5 минг сўм сарфлади.

15-16 декабрь кунлари Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида миллий кураш бўйича миллий Конституциямизнинг 19 йиллигига бағишланган тадбири ўтказилди. Жамғарма томонидан тадбирнинг 15 иштирокчисига умумий қиймати 13.6 минг сўмлик совғалар топширилди.

 

Мулоҳаза билдириш