2011 йил — Маданий – маърифий соҳада қилинган ишлар

Республикамизда туғилиб улғайиб бораётган ёш авлодни ақлан, жисмонан ва маънан соғлом бўлиб ўсиши учун ишлаб чиқилган махсус дастурларни амалга ошириш борасида Жамғарманинг марказий аппарати ҳамда вилоятлардаги филиаллари ходимлари томонидан 2011 йилда 2.937 оммавий-маданий тадбирлар ташкиллаштирилди. Жумладан олганда,

5 январь куни Республика Онкология илмий-амалий марказида янги йилни кутиб олиш мақсадида ёш беморлар учун байрам дастури ишлаб чиқилди;

7 январь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги болалар колониясида Жамғарма Тошкент шаҳар Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда  янги йилни кутиб олиш мақсадида колония тарбияланувчилари учун байрам дастури ишлаб чиқилди;

1 март куни “Осиё Медест” номли Болаларнинг кўнгил очар марказида 8-март халқаро хотин-қизлар байрамини нишонлаш муносабати билан республикамиз эстрадасининг таниқли хонандалари ва истеъдодли ёш ижрочилари иштирокида байрам кечаси уюштирилди;

3 март куни “Алавуддин” номли театрда Ўзбекистоннинг экстремал ва тоғ шароитида уюштириладиган туризм федерацияси билан ҳамкорликда “Арчонок” клубининг иштирокида концерт ўтказилди;

23 – 25 март кунлари давомида Самарқанд ва Бухоро вилояти хокимиятлари ҳамда Республика Халқ таълими вазирлигининг ўзаро ҳамкорлигида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги мактабларнинг 65 та  ўқувчиси учун Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига экскурсия уюштирилди. Қадимги шаҳарларнинг ноёб обидалари билан яқиндан танишиш учун Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 172- умумтаълим мактабининг ҳарбийлаштирилган синф ўқувчилари, Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 2- умумтаълим мактабининг ўқувчилари, Тошкент вилоятининг ўлкашунослик, экология, спорт тоғ шароитида ўтказиладиган турлари ва туризм мактаблари ўқувчилари, Ўзбекистоннинг синхрон сузиш бўйича федерацияси спортчилари ва “Соғлом авлод” гезетаси қошидаги “Санъат ғунчалари” тўгараги аъзолари жалб этилганди. Бу тадбир учун Жамғарма томонидан 4.662.05 минг сўм сарф қилинди.

24-26 март кунлари Республика Мусиқа ва санъатга ихтисослашган мактаб-интернатида Жамғарма Республика Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Композиторлари уюшмаси билан ҳамкорликда ёш мусиқачиларнинг “Санъат ғунчалари” деган республика конкурсини ўтказди. Бу конкурсда Қорақалпоғистон Республикаси, республикамиз вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги мусиқа мактабларининг пуфлаб чалинадиган ва зарбли мусиқа инструментларида куй чаладиган 250 та ўқувчиси қатнашди. Конкурснинг ғолиблари деб топилган 80 та иштирокчисига Жамғарма диплом ва қимматли совғалар топширди. Конкурсни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Жамғарма 1.735.4 минг сўм сарфлади.

28-29 апрель кунлари Республика Халқ таълими ҳамда Маданият ва спорт вазирликларининг қўллаб-қувватлаши туфайли Ўзбекистон Миллий консерваториясида “Наврўз садолари” деб ном олган Миллий чолғу асбоблари ансамбллари ва оркестрларининг IY фестивали ўтказилди. Бу фестивальда жами 335 та киши иштирок этди. Фестивальни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Жамғарма 326.9 минг сўм сарфлади.

2 май куни Жамғарма Республика Халқ таълими вазирлиги, “Сен ёлғиз эмассан” жамғармаси, Ўзбекистон Республикасининг Санъат академияси, Миср маданий маркази билан яқин ҳамкорликда “Камалак жилоси” деб номланган расм конкурсини ташкиллаштирди. Конкурсда бутун республикамиздан жами 1.200 та ёш истеъдодли болалар қатнашишди. Конкурсни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Жамғарма 500.0 минг сўм сарфлади.

6 май куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида А.Яссавий номидаги қишлоқдаги “Ариранг” қариялар уйида 9 май – Хотиралаш ва қадрлаш кунини нишонлаш муносабати билан болалар ансабллари иштирокида хайрия концерти ўтказилди. Ушбу тадбирни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Жамғарма 118.9 минг сўм сарфлади.

27 май куни Ўзбекистон Республикасининг Санъат академиясида “Ер куррасида тинчлик” деб номланган расмлар конкурси уюштирилди. Бу тадбирда бутун республикамиздан мактаб ўқувчилари мактабгача тарбия муассасаларининг тарбияланувчиларидан 1.500 киши қатнашди. Шулардан 200 киши конкурснинг республика босқичига чиқди. Ушбу тадбирни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Жамғарма 342.1 минг сўм сарфлади.

18-20 август кунлари пойтахтимиздаги “Мирзо Улуғбек” номидаги истироҳат боғида болаликдан ногиронлар ва ихтисослаштирилган болалар муассасаларининг тарбияланувчилари ўртасида республика миқёсидаги расмлар конкурси уюштирилди. Жамғарма томонидан ушбу тадбирга 341.5 минг сўм миқдорида маблағ сарфланди.

23 августда Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги болалар колониясида болалар ижодий ансамблларининг қатнашчилари иштирокида хайрия концерти уюштирилди. Жамғарма томонидан колониянинг 100 нафар тарбияланувчисига умумий миқдори 320.4 минг сўмлик совринлар топширилди.

30 августда пойтахтимиздаги №2 сонли Ногиронлар болалар уйида болаликдан ногирон бўлган ёш болалар, Республика циркининг артистлари, милий эстрада хонандаларининг иштирокида хайрия концерти уюштирилди.

14 ноябрда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг конференц-залида “Қандли диабетга қарши кураш” халқаро кунини нишонлашга бағишланган хайрия акцияси ўтказилди. Жамғарма пойтахтимиздаги қандли диабет хасталигига чалинган 15 та болага махсус озиқа маҳсулотлари ҳамда инсулин моддаси билан тўлдирилган шприцларни тақдим этди. Умумий сарф-харажатлар 352.9 минг сўмни ташкил қилди.

16 ноябрьда “Баркамол авлод” ёшлар ижодий маркази билан ҳамкорликда Бош Қомусимизнинг 19 йиллигига бағишланган “Қонун билганга –кенг дунё” номли расмлар ва фотосуратлар конкурси ўтказилди.

1 декабрьда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг конференц-залида “Халқаро ногиронларни ҳимоялаш куни”ни нишонлашга бағишланган хайрия акцияси уюштирилди. Жамғарма томонидан пойтахтимизда истиқомат қилувчи 20 болаликдан ногирон фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари солинган пакетлар туҳфа этилди. Умумий сарф-харажатлар 443.0 минг сўмни ташкил қилди.

3 декабрь куни Республика ихтисослаштирилган коллежида “Халқаро ногиронларни ҳимоялаш куни”ни нишонлашга бағишланган хайрия акцияси уюштирилди. Тадбирда болаликдан ногирон 40 нафар фуқаролар қатнашди. Умумий сарф-харажатлар 38.0 минг сўмни ташкил қилди.

3 декабрь куни Ўзбекистон Давлат Консерваториясида “Халқаро ногиронларни ҳимоялаш куни”ни нишонлашга бағишланган хайрия акцияси уюштирилди. Жамғарма томонидан қилинган умумий сарф-харажатлар 190.3 минг сўмни ташкил қилди.

10 декабрьда Муқимий номидаги театрда Бош Қомусимизнинг 19 йиллигига бағишланган “Конституциямиз бахтимиз пойдевори” конкурс ташкил этилди. Жамғарма томонидан қилинган умумий сарф-харажатлар 450.0 минг сўмни ташкил қилди.

12 декабрьда Республика Ички ишлар вазирлигига қарашли “Маданият саройи” да янги йил арафасида пойтахтимиздаги ихтисослаштирилган болалар уйи ва “Меҳрибонлик уй”ларининг тарбияланувчилари иштирокида хайрия концерт уюштирилди. Жамғарма томонидан тадбирнинг 20 та иштирокчисига умумий қиймати 22.8 минг сўмлик совғалар берилди.

16 декабрьда Тошкент вилоятида жойлашган “Ориранг” пансионатида “Ўзбегим ёшлари” ансамблининг ижрочилари иштирокида хайрия концерти ўтказилди. Пансионатда яшовчи 37 нафар кишига умумий қиймати 82.8 минг сўмлик совғалар берилди.

27 декабрьда Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги болалар колониясида болалар ижодий ансамблларининг қатнашчилари иштирокида хайрия концерти уюштирилди.

 

Мулоҳаза билдириш