Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди ўртасидаги “COVID-19 пандемиясидан зарар кўрган аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида пандемия шароитида тиббий кўрикларни ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш асосида ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ўртасидаги мемарандумнинг 3 бандига асосан “Аҳолини заиф қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларининг олис чекка ҳудудларида яшовчи аҳолини тиббий кўрикдан ўтказилиб ва зарур дори-дармонлар билан таъминланди.
Шулар жумласидан, Фонднинг Қашқаларё худудий филиали томонидан тиббий кўрикдан ўтганлар сони 1544 та , мурувват ёрдами тариқасида дори –дармон билан таъминланганлар сони 1176 тани ташкил қилади. Ҳамда Фонднинг Бухоро худудий филиали томонидан тиббий кўрикдан ўтганлар сони 1199 та , дори –дармонлар билан таъминланганлар сони 1182 тани ташкил қилади.