Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH жамғармаси билан ҳамкорлик
“Соғлом авлод учун” фонди бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2015 йил давомида фонд мазкур йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Жанубий Кореянинг “Save the Children” халқаро жамғармаси, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH жамғармаси, Ин Ха университети госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштириш ишлари олиб борилди.
Корея Республикаси билан ҳамкорлик 2015 йил мобайнида
Корея Республикаси билан бир қатор соғломлаштириш дастурлари амалга оширилиб келинмоқда. Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, 2015 йилнинг 18-23 январ кунлари Корея Республикасининг Ewha Womans University госпитали малакали шифокорлари (23 нафар профессорлар-гемотолог, кардиолог, терапевт, отоларинголог, педиатр, стомотолог; терапевт, фармацевт, тиббиёт ҳамширалари, талабалар ва волонтерлар) томонидан Республикамизнинг бир неча ҳудудларида: (19-20 январ кунлари Фонд Тиббий-ижтимоий марказида, 21 январ куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани болалар шифохонасида ва 23 январ куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани “Ариран” қариялар уйида беморларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Акция давомида 529 нафар аҳоли, асосан болалар ва аёллар тиббий кўрик билан қамраб олинди.
17-22 май кунлари Корея Республикасининг “Vision Care Servise” халқаро ташкилоти шифокорлари (10 нафар ташкилот ходимлари, офтальмологлар, тиббиёт ҳамширалари, волонтер) томонидан Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 19-21 май кунлари (соат 08:00 дан 19:00 гача) Бухоро ва Навоий вилоятларида истиқомат қилувчи беморларни катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасида умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. хайрия акцияси давомида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Vision Care Servise” халқаро ташкилотлари ўзаро келишув меморандуми доирасида жами 707 нафар кўз соҳасида касаллиги бўлган беморлар офтальмологик тиббий кўрикдан ўтказиш ва 95 нафар беморларда катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган.
20 май куни Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида Корея Республикасининг “Junior Chamber International – JCI” ва Ча университети қошидаги Пундан Ча Госпитали малакали шифокорлари ташриф буюришиб, жами 50 нафардан ортиқ туғма юрак нуқсони ташхисли бемор болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. Ушбу тиббий кўрик натижаларига кўра оғир деб топилган бемор болалар кейинчалик Корея Республикаси нуфузли клиникаларида соғломлаштирилади.
Мурувват ёрдами дастури.
Жумладан, фонд узоқ йиллардан бери Корея Республикасининг бир қатор халқаро ташкилотлари ҳамкорликда кенг кўламда фаолият олиб бормоқда. 2015 йил мобайнида Ҳамкорлик битимлари доирасида халқаро ташкилот «Save the Children» томонидан оксигинатор ва унинг бутловчи қисмидан иборат мурувват ёрдами келтирилди. Мазкур мурувват ёрдамини умумий қиймаит 34,1 минг Ақш доллорига тенг.
Корея Республикасининг “Vision Care Servise” халқаро ташкилоти шифокорлари юртимизда 2016 йил 24-29 апрел кунлари бўладилар
25-28 апрел кунлари Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази
“Соғлом авлод учун” фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.
“Соғлом авлод учун” фонди бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2015 йил давомида фонд мазкур йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH фонди, Ewha Womans University, Ин Ха ва Бундан Ча университетлари госпиталлари билан ҳамкорликда туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди.
Жумладан, фонд узоқ йиллардан бери Корея Республикасининг бир қатор халқаро ташкилотлари ва Университетлари билан ҳамкорликда кенг кўламда фаолият олиб бормоқда. Фонд 2015 йилдан бошлаб Корея Республикасининг “Vision Care Servise” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, Корея Республикасининг ушбу ташкилоти билан офталмология соҳасидаги хайрия акцияси 2015 йил 18-21 май кунлари Бухоро шаҳридаги Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида “Daewoo International” корпорацияси ҳомийлик кўмагида ташкил этилган. Хайрия акцияси давомида жами 707 нафар аҳоли (катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасидаги беморларга дори-дармонлар, кўзойнаклар тарқатилган) офтальмологик тиббий кўрикдан ўтказилган 93 нафар оғир деб топилган катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасидаги беморлар жарроҳлик амалиёти орқали соғломлаштирилган. Шунингдек 2-5 ноябр кунлари Фарғона вилояти офтальмология клиникасида жами 835 нафар аҳолини тиббий кўриклардан ўтказилиб, 119 нафар оғир деб топилган кўз соҳасидаги беморлар жарроҳлик амалиёти орқали соғломлаштирилган.
Ушбу ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 19 апрелда тасдиқланган 10/1-3331-сонли ташриф Дастури доирасида жорий йилнинг 24-29 апрел кунлари Корея Республикасининг “Vision Care Servise” халқаро ташкилоти шифокорлари (16 нафар ташкилот ходимлари, офтальмолог врачлар, тиббиёт ҳамширалари, волонтер) томонидан Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 25-28 апрел кунлари (соат 08:00 дан 19:00 гача) Бухоро ва Навоий вилоятларида истиқомат қилувчи беморларни катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасида умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишади.
Жорий йилдаги хайрия акцияси давомида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Vision Care Servise” халқаро ташкилотлари ўзаро келишув меморандуми доирасида жами 300 нафардан ортиқ кўз соҳасида касаллиги бўлган беморлар офтальмологик тиббий кўрикдан ўтказиш ва 80 нафар атрофидаги беморларда катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган.
Тиббий кўрикдан ўтганларга хорижлик мутахассислар ўзлари билан олиб келган дори-дармон ва санитария-гигеина воситаларини беморларга бепул тарқатишди.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва хомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва мухбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.